• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда чақалоқларни рўйхатдан ўтказмаган туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди

    Давлат хизматлари агентлиги январь ойида Тошкент шаҳрида жойлашган туғруқхоналар томонидан тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Depositphotos

    Фото: Depositphotos

    Ўрганишлар натижасида жами туғилганлик ҳақидаги 703 та ҳамда перинатал ўлим бўйича 3 та маълумотнома тизимга киритилмагани аниқланган. Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумот белгиланган муддатдан кечикиб киритилгани қайд этилган.

    «Бунинг оқибатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди», — дейилади хабарда.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги қарорига асосан 1 январдан Тошкент ва Нукус шаҳрида туғилганликни қайд этиш, яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга қўйиш, бир марталик мукофот пулини ажратиш, поликлиникага жойлаштириш ва боғчага навбатга қўйиш тўлиқ автоматлаштирилган тарзда амалга оширилиши белгиланган.

    Мазкур хизматлар кейинчалик, 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча вилоятлар марказларида, 2021 йил 1 сентябрдан эса бутун республика ҳудудида кўрсатилиши кўзда тутилган.

    Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ, тиббиёт муассасаси ходими бола туғилгандан сўнг, 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиши ҳамда маълумотларни автоматик тарзда «ФҲДЁ ягона электрон архиви» ахборот тизимига юбориши ва QR-код қўйилган бланкда маълумотнома шакллантирилиши лозим.

    Давлат хизматлари агентлигига эса ушбу жараёнларни назорат қилиш вазифаси юклатилган эди.

    Айни шу мақсадда агентлик ходимлари январь ойида Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Тошкент шаҳар перинатал маркази, 4-сон ва 5-сон шаҳар клиник шифохоналарининг туғруқ бўлимлари ҳамда 9 та шаҳар туғруқ комплексларининг тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолатини ўрганган.

    «Январь ойи давомида туғилганлик ҳақидаги 390 та, перинатал ўлим ҳақидаги 3 та маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумотлар белгиланган муддатдан кечиктирилиб киритилган. Мисол учун, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси томонидан 2021 йил 9 январда туғилган фуқаро Л.С.нинг боласи ҳақидаги маълумот 11 кундан кейин, яъни 21 январда ФҲДЁ бўлимига юборилган», — дейилади хабарда.

    Бундан ташқари, муассасалар муддат ўтиб кетган бўлса-да, айрим тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритмагани аниқланган.

    «Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплекси томонидан туғилиши қайд этилган 313 нафар боланинг тиббий маълумотлари ахборот тизимига киритилмаган ва ФҲДЁ бўлимига юборилмаган», — дея қайд этилган ўрганиш натижаларида.

    ДХАнинг таъкидлашича, бу каби ҳолатлар «комплекс хизматларни кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда».

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Сенат раиси туғруқхона шифокорлари орасида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, чақалоқни «ўлди»га чиқараётганлар ҳам аниқланаётганини айтган эди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда 2017—2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185 та ҳолат аниқланган
    • Ўзбекистонда 2020 йилда чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйилгани маълум бўлди
     

    27.02.2021, 20:47   Изоҳ (0)   20358
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида ўчиб қолган газ ҳисоблагичларни ўрнатиш вақтида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани аниқланди

    27.02.2021, 19:32

    Ижтимоий тармоқларда фарзандига зулм қилаётган она видеоси тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент ИИББ маълумот берди

    27.02.2021, 18:31

    Абдулазиз Комилов Москвага амалий ташриф билан боради

    27.02.2021, 17:58

    Абдулазиз Комилов Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашиб, унга Шавкат Мирзиёев мактубини топширди

    27.02.2021, 17:26

    Қашқадарёда амакиваччасини уриб, бир кўзини кўр қилган йигит иши прокуратурага оширилгани маълум қилинди

    27.02.2021, 17:10

    Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлиси 12 март куни бўлиб ўтади

    27.02.2021, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.