Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қўмондонлик таркибини ўзгартирди ва КХДР армиясининг ҳарбий денгиз кучлари ҳамда ҳарбий ҳаво кучларига янги қўмондонлар тайинлади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Корея Ишчилар партиясининг (WPK) Саккизинчи Марказий ҳарбий комиссиясининг биринчи кенгайтирилган мажлиси раҳбариятда бир қатор мутахассисларнинг ўзгаришига олиб келди. Хусусан, ҳарбий денгиз кучлари қўмондони этиб адмирал ўринбосари Ким Сон Гиль, ҳарбий ҳаво ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига генерал-лейтенант Ким Чхун Иль тайинланди.
Мамлакат мудофаа вазири Ким Чжон Гван ва Корея халқ армиясининг сиёсий бўлими бошлиғи Квон Ен Чжин вице-маршалл лавозимларини эгаллади.
Шунингдек, Шимолий Корея раҳбари қуролли кучлар назоратини ва интизомини кучайтиришга чақирди. Маълумотларга кўра, КХДР етакчиси кейинги беш йил ичида янги сиёсий мақсадларни, жумладан, ядро омбори қуриш ва артиллерияларни ривожлантириш учун Меҳнат партияси мажлисини чақирган.
«Ҳарбий қўшинда янги ислоҳотлар жорий этилиши армиянинг ҳаракатлари муваффақиятини ёки муваффақиятсизлигини белгилаб беради», — деди Ким Чен Ин.
Йиғилишда ҳарбийларнинг сиёсий фаолият ва тартиб-интизомга оид бир қатор масалалари кўриб чиқилди.
Аввалроқ Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг бош котибига айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)