Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 25-турида «Ливерпуль» «Эвертон»ни 20 февраль, шанба куни қабул қилди.
Беллашувнинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар Ришарлисоннинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. 83-дақиқадаги Гильфи Сигурдссоннинг пенальтидан урган голи эса ўйинга нуқта қўйди — 0:2.
Ушбу учрашувдан сўнг бир хил очко (40) тўплаган ҳолда жамоалар 6-7-ўринларни бўлишиб турибди. «Эвертон» захирасида яна бир ўйин бор.
АПЛ
25-тур баҳслари
20 февраль, шанба
«Ливерпуль»—«Эвертон» 0:2
Голлар: 0:1 – 3 Ришарлисон, 0:2 – 83, пенальти Сигурдссон.
«Ливерпуль»: Алиссон, Кабак, Александер-Арнольд, Робертсон, Ҳендерсон (Филлипс, 30), Тиаго Алькантара (Ориги, 87), Жонс (Шакири, 63), Мане, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино.
«Эвертон»: Пикфорд, Ҳолгейт, Коулмен, Годфри, Дин, Ҳамес (Кэлверт-Льюин, 62), Андре Гомеш (Сигурдссон, 59), Дэвис, Дукуре, Кин, Ришарлисон (Ивоби, 86).
Огоҳлантиришлар: Андре Гомеш (41), Кабак (45), Мане (67).
Изоҳ (0)