Исроилдаги Қуддус шаҳрида охирги олти йил ичида илк бор қор ёғди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилди.
Табиатнинг кутилмаган туҳфаси туфайли шаҳарда аҳолига жамоат транспорти хизматларини кўрсатишда узилишлар кузатилган, ҳудудга кириш ва чиқишда автомобиллар ҳаракати чекланиб қолган. Ҳаво ҳарорати яна пасайиши ва совуқ иқлим давом этиши кутилмоқда.
Қуддусда яшовчи кўплаб одамлар қор ёғганидан жуда мамнун, улар кўчаларга чиқиб, қорбўрон ўйнамоқда ва қорбоболар ясаш билан машғул.
https://twitter.com/i/status/1362386987278348289
https://twitter.com/i/status/1362392135572586501
Аввал Греция пойтахти Афина ва унинг атрофидаги ҳудудларга қор ёғгани, шунингдек, Ливияда ҳам 15 йиллик танаффусдан кейин атроф яна оппоқ қор билан қоплангани ҳамда Антарктидаги қорнинг яшил ва пушти рангга киргани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)