• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Тақдири фожиали якун топган гўзаллик танловлари ғолиблари (фото)

    «Гўзал бўлиб эмас, бахтли бўлиб туғил!», деган ибора кўпчиликка маълум. Дунё бўйлаб гўзаллик танловларида ғолиб бўлган айрим қизларнинг тақдири нега аянчли ҳолда якунланди? Улар узоқ ва бахтли ҳаётни гўзалликка алмаштирган эдими?

    Моника Спир, Венесуэла гўзали — 2004 йил

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Мафтункор Моника 2004 йилда Венесуэланинг энг гўзал аёлига айланган ва 2005 йилда «Дунё гўзали» танловида иштирок этган. Ўша вақтда 5 ёшли қизининг отаси — 39 ёшли британиялик Томас Берри билан расман ажрашган бўлса-да, у билан яқин муносабатда эди. Жуфтлик АҚШда яшар, фақатгина байрам ва таътилларда Венесуэлага келиб турган. 2014 йил ана шундай саёҳатларнинг бирида, Янги йил байрамида улар автоҳалокатга учрайди, аммо полицияни кутаётган жуфтликка кутилмаган хавф — маҳаллий безорилар учрайди. Йўл четидаги қимматбаҳо машина безорилар эътиборини тортгани учун улар дарҳол Моника ва Томасни воқеа жойида отиб ўлдиради. Уларнинг қизи эса мўъжизавий тарзда омон қолади. Бир неча дақиқадан сўнг етиб келган полиция уларни ҳибсга олган. Венесуэла президенти Николас Мадуро ушбу фожиани «ўн йиллик» йўқотиш деб атаган ва терговни шахсан ўзи назорат қилган.

    Мария Хосе Альварадо, Гондурас гўзали — 2014 йил

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    19 ёшли Мария Хосе Альварадо синглиси София билан унинг яқин дўстининг туғилган кунини нишонлашга борган. Шундан сўнг опа-сингиллар уйга қайтмаган. Тергов жараёнида туғилган кун эгаси — Плутарко Руис шубҳали кўринган. У одам ўғирлашда гумонланиб, ҳибсга олинганида икки марта қотиллик қилганини тан олган. Опа-сингилларнинг жасади эса дарё бўйида кўмилган ҳолда топилган. Маълум бўлишича, Руис зиёфатда София билан унинг дўстига ноз-карашма қилганликда айблаб, жиддий жанжаллашган. Сўнгра ғазабда унга ўқ узган, бунга унинг опаси Мария гувоҳ бўлган. Натижада унга ҳам қарата ўқ узилган. Афсуски, Руис қурбонларни кўмайотган вақтда Мария «Дунё гўзали» танловида иштирок этиш учун Лондонга учиши керак эди. Қурбонларнинг оиласига ҳурмат сифатида мамлакат Мариянинг ўрнига бошқа номзод беришдан бош тортган ва мусобақа ўтказиб юборилган.

    Агнешка Котлярска, Халқаро гўзаллик танлови ғолибаси — 1991 йил

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    1990 йилларда Агнешка Польшанинг энг гўзал қизи деб эътироф этилганида, унинг ҳаётида Ежи исмли эркак пайдо бўлган. Ушбу махфий мухлис моделни бир вақтнинг ўзида ҳам таъқиб қилар, ҳам севги изҳорлари билан таҳдид қилар эди. У ҳеч қачон тўғридан-тўғри алоқага чиқмаганлиги туфайли 6 йил давомида модель унга эътибор ҳам бермаган. Аммо Агнешканинг никоҳи барчасини ўзгартириб юборган. Ежининг сўзларига кўра, ҳаётини барбод қилган қиздан, албатта, қасос олиниши керак бўлган. У бунинг учун моделнинг оиласи яшайдиган уй атрофида соатлаб изғир ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни тўплар эди. 1996 йил жуфтлик ўз машинаси томон ҳаракатланганида бирдан Ежи пайдо бўлган ва Агнешканинг турмуш ўртоғи — Ярославга пичоқ урган. Оёғидан яраланган турмуш ўртоғига ёрдамга шошилган Агнешкага ҳам муваффақиятсизликдан ғазабланган қотил ташланиб, кўксига 4 марта пичоқ урган. 36 ёшлик дастурчи шу куни полиция томонидан ҳибсга олинган ва 14 йилга озоликдан маҳрум этилган.

    Александра Петрова, Россия гўзали — 1996 йил

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Александранинг ҳаёти 2000 йилда якун топган. Икки жиноий гуруҳ ўртасидаги тўқнашувда қиз тасодифан отиб ўлдирилган. 90 йилларда Александра бозор директорининг ўринбосари бўлган жиноятчилар бошлиғи — Константин Чувилин билан алоқада бўлган. Чувилин ва унинг рақиби ўртасидаги зиддият туфайли ёлланган қотил ўз вазифасини Александра ва унинг дўсти бирга эканлигида амалга оширишқа қарор қилган. Икки гуруҳ орасидаги низода ўққа тутилган қиз шифохонага етиб бормасидан аввал вафот этган.

    Светлана Котова, Россия гўзали — 1996 йил

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Россияда миллий гўзаллик танловининг икки ғолибаси ҳам ўлдирилган. Светлана танловда иштирок этганидан кейин ўз тақдирини афсонавий қотил Александр Солоник билан боғлаган. Александр Янги йил байрамида қизни Грециядаги вилласига таклиф қилган. Светлана ҳайкал ва фавворалар, улкан боғ, хизмат кўрсатишнинг энг юқори даражасидан ҳайратга тушган. Ҳаттоки, ўлимидан бир кун олдин онасига қўнғироқ қилиб, жаннатда яшаётганини ҳам айтган. Афсуски, эртаси куни қуролланган бир гуруҳ одамлар виллага бостириб кириб, Александр билан «ҳисоб-китоб» қилган. Унинг жасади 1997 йил 2 февралда бўғиб ўлдирилган ҳолда топилган. Орадан уч ой ўтиб 22 ёшли Светлананинг жасади чамадонда бўлакланган ҳолда топилган. Қотиллар томонидан қисмларга ажратилган қурбон ўрмонга ташлаб кетилган эди.

    Лайна Кеза, Африка гўзали — 2010 йил

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    29 ёшли қора танли Африка гўзали 2013 йил август ойида пичоқлаб ўлдирилган. Қотил моделнинг уч ёшли қизининг отаси – Дэвид Кикав эди. Фожиадан бир неча кун аввал Лайна рашк ва қийноқлардан чарчаганини айтиб, Дэвид билан ажрашишга қарор қилган. Жуфтликнинг қўшнилари ҳам ҳамиша уларнинг уйида жанжал бўлишини, ҳақоратли сўзлар эшитилиб туришини тасдиқлаган. Бир куни тонгда қўшнилардан бири полицияга хабар бериб, уларнинг уйида даҳшатли қичқириқ эшитилиб, тўсатдан тўхтагани ҳақида хабар берган. Етиб келган полиция Дэвидни қўлидаги пичоқ билан ҳаммом остонасидан топган. Лайнанинг жасади эса ҳаммомда ётар эди.

    Мелоди Гершбах, Халқаро гўзаллик танлови ғолибаси — 2009 йил

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Тожни қўлга киритганидан бир йил ўтиб, филиппинлик гўзал Мелоди бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. 2010 йил 21 августда ичида Мелоди бўлган машина катта тезлик билан автобусга бориб урилган. Ҳайдовчи дарҳол полицияга таслим бўлган. Унинг сўзларига кўра, транспорт воситаси техник носозлик туфайли бошқарувдан чиқиб кетган. Модель бор-йўғи 24 ёшда эди.

    Генезис Кармона, Сайёҳлик гўзали — 2013 йил

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Моника билан боғлиқ даҳшатли қотилликдан бир ой ўтиб, яна бир венесуэлалик гўзал вафот этган. Кармона Николас Мадуро ва унинг ҳукуматининг истеъфоси учун кўча намойишида қатнашган. У жиноятчилик ва турмуш даражасидан нолиб, Валенсия кўчаларида намойишга чиққан талабалар сафига қўшилган. Тўсатдан ўқ овози эшитилган ва қиз йиқилган. Ўқ унинг бошига теккан эди. Қиз тезда шифохонага олиб борилган, шаҳарни тартибсизликлар қамраб, яна бир неча киши ҳалок бўлган. Бироқ моделни ким отгани ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Расмийлар ўқни мухолифат томонидан отилган, деб таъкидламоқда.

    Микаэла МакАриви — Ирландия гўзаллик маликаси

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    2011 йил январь ойида Жон МакАриви билан турмуш қурган Микаэла тўй саёҳати учун Маврикийга борган. Жуфтлик саёҳат вақтида меҳмонхонанинг ресторанига овқатланишга тушган. Шундан сўнг Микаэла қандайдир сабаб билан хонасига кирган ва у ерда меҳмонхонанинг икки ходими талон-торож қилиш учун кириб келганини кўрган. Улар моделни ҳаммомга судраб кириб, бўғиб ўлдирган. Бироқ етарли далиллар бўлмаганлиги туфайли суд ходимларни айбсиз деб топган.

    Лесли Маццара, Жанубий Каролина гўзали

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    2004 йил уч дугона — Лесли Маццара, Адриана Инсоня ва Лоурен Мианза Ҳеллоуин байрамини нишонлаган. Байрам туфайли чарчаган қизлар жуда кеч уйқуга ётган, аммо Лоурен ғалати товушлардан уйғониб кетган ва уйда ўғри борлигини билиб қолган. У полицияга қўнғироқ қилиш учун ташқарига чиқиб кетган ва уйга қайтмаган. Бу эса унинг ҳаётини сақлаб қолган. Полиция етиб келганида Лесли ва Адриана ўлик ҳода топилган. 218 нафар гумонланувчидан олинган ДНК намуналари жиноятчининг шахсини аниқлашга ёрдам бермаган, ҳаттоки 100 минг доллар мукофот пули ҳам. Лекин Лоурен бунинг тагига етган. У ҳодиса жойидаги суратларни кўриб чиқиб, тажрибали детективлар ўтказиб юборган тафсилотга эътибор қаратди: жуда камёб тамаки маркаси. Бундай тамакини Адриананинг дугонасининг эри — Эрик Коппл тутатар эди. Эркак ҳибсга олинган. Барча синов намуналари бир-бирига мос келган, аммо у шу кеча ўта маст эканлиги ва ҳеч нарса ёдида қолмаганини айтаверган. Гарчи у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса-да, қизларнинг нима учун ўлдирилганлигининг сабаби очиқланмаган.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Бахтсиз севги туфайли жонига қасд қилишга уринган машҳурлар
    • Бахтсиз ҳодиса туфайли чиройини йўқотиб, қалб гўзаллиги билан бахт топган қизлар ҳикояси (фото)
    • Коко Шанель, Маурицио Гуччи. Мода оламининг қисмати фожиали якун топган вакиллари (фото)
    • Папарацси таъқиби туфайли машҳурлар билан юз берган қўрқинчли авариялар (фото)
    • Бред Питт, Селена Гомес, Николь Кидман ҳамда бошқа юлдузларнинг қўрқинчли ва хавфли таъқибчилари (фото)

    14.02.2021, 10:52   Изоҳ (0)   64240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Приянка Чопра муваффақиятга эришиш йўли ва бу йўлда дуч келган қийинчиликлари ҳақида мемуар китоб ёзди

    13.02.2021, 10:53

    Фото: Турмуши бир йилдан узоққа бормаган юлдузли жуфтликлар

    12.02.2021, 20:20

    Аввал ва ҳозир: Болливуд актёрларининг болаликдаги суратлари (фото)

    12.02.2021, 18:23

    Instagram: Асал Шодиевага бир чамадон доллар берган Озода, балетмейстердан калтак еган Феруза Норматова

    11.02.2021, 22:27

    Наргиз Зокировадан Вин Дизельгача: Кал юлдузлар сочи бор пайтда қандай кўринишга эга бўлган? (фото)

    11.02.2021, 13:59

    Жаҳон юлдузларининг чақалоқлари билан тушган ретро суратлари (фото)

    11.02.2021, 11:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.