Тожикистонда 12 февраль куни Тошкент вақти билан соат 22:01 да зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 499 километр жанубий-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 87 километр чуқурликда, магнитудаси 5,8 баллга тенг бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкентда 2–3 балл;
- Наманганда 3 балл;
- Андижонда 3 балл;
- Фарғонада 3 балл;
- Гулистонда 2 балл;
- Жиззахда 2 балл;
- Самарқандда 2 балл;
- Термизда 2 балл;
- Қаршида 2 балл;
- Навоийда 2 баллни ташкил қилган.
Изоҳ (0)