Спорт вазирлиги Туризм масалалари бўйича давлат қўмитаси билан бирлаштирилади. Бу ҳақда Президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
«Сен пастдаги вазиятни биласан, кўплаб спорт объектларидан фойдаланилмайди, фойдали иш коэффициенти 50 фоиздан паст. Улар 24 соат ишлаши керак», — деди Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуҳакимовга.
Эслатиб ўтамиз, 29 январь спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилиб, Қарши давлат университетига ректор этиб тайинланган эди.
Маълумот учун, бош вазир ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 30 январь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланганди.
Изоҳ (0)