Футбол бўйича Италия А Сериясининг 21-турида «Интер» 5 февраль, жума куни «Фиорентина» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Николо Барелла миланликларнинг дастлабки голини урган бўлса, иккинчи бўлим дебютида Иван Перишич якуний ҳисобни ўрнатди — 0:2.
Мазкур ғалабадан кейин Антонио Конте жамоаси очколарини 47 тага етказиб, биринчи ўринга кўтарилди. «Фиорентина» (22) эса 11-поғонада қолди.
«Интер» кейинги турда «Лацио»ни қабул қилади, флоренсияликлар эса «Сампдория» майдонида меҳмон бўлади.
А Серия
21-тур баҳси
5 февраль, жума
«Фиорентина» — «Интер» 0:2
Голлар: 0:1 – 31 Барелла, 0:2 – 52 Перишич.«Фиорентина»: Дронговски, Венути (Малкюи, 73), Мартинес, Пеццелья, Игор Жулио, Бираги (Баррека, 82), Бонавентура, Амрабат, Эссерик (Пульгар, 74), Влахович (Кокорин, 74), Валеро (Куаме, 46).
«Интер»: Ҳанданович, Шкриньяр, де Врей, Бастони, Ҳакими, Барелла, Брозович, Видаль (Гальярдини, 46), Перишич (Дармиан, 80), Лукаку (Пинамонти, 89), Санчес (Мартинес, 62).
Огоҳлантиришлар: Перишич (42), Амрабат (60), Мартинес (75), Пульгар (81).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)