Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.
Унда сўнгги кунларда Россиянинг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишлар бўлиб ўтаётгани, шу муносабат билан, бундай оммавий намойишларда иштирок этмасликка, Россия қонунларига риоя этишга ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликка чақирилган.
«Бу каби расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин», — дейилади агентлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг турли шаҳарларида, хусусан, Москвада, Санкт-Петербург, Красноярск, Нижний Новгород, Тверь ва бошқа шаҳарларда сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаб акциялар ўтказилди.
23 январь куни тўрт мингдан ортиқ, 31 январь куни — беш мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Кўп йиллардан буён бунақаси бўлмаганди. Федерал телеканаллар «хушмуомала полициячилар» ҳақида ҳикоя қилди, аслида эса улар намойишчиларга қарши дубинка, электрошокер ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган эди (Кремль буни провокацияга жавоб деб атади). Акциялардан кейин камида 40 та жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)