Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бодом гуллади, бойчечак очилди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган Сариосиё туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов баҳор нафаси уфуриб турган суратлар билан бўлишди.
Ҳокимлик ахборот хизматининг маълумот беришича, суратлар туманнинг Нилу қишлоғида 4 февраль куни фотокамера объективига муҳрланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудда хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига ром этаётган Сангардак шаршараси жойлашган бўлиб, мазкур шаршарани томоша қилиш учун туманга Туркия, Япония, АҚШ, Афғонистон, Тожикистондан каби давлатлардан меҳмонлар келиб, ҳордиқ чиқариб қайтади.
Изоҳ (0)