• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эзгу Амал фонди Президент Шавкат Мирзиёевга онкологик ёрдам сифатини яхшилашни сўраб мурожаат қилди

    Эзгу Амал жамоат фонди Бутунжаҳон саратонга қарши курашиш кунида Президент Шавкат Мирзиёевга тиббиётнинг болалар онкологияси ва гематология йўналишини ривожлантириш бўйича чоралар кўришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Фото: Эзгу Амал

    Фото: Эзгу Амал

    Эзгу Амал маълумотларига кўра, ривожланган давлатларда саратонга чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш кўрсаткичлари 70-80 фоизни ташкил этади, Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 20-30 фоизга тенг. Фонднинг таъкидлашича, онкологик ва гематологик касалликларга чалинган аҳолига ёрдам кўрсатишни ислоҳ қилиш бўйича давлат дастури бандлари бажарилмаганлигича қолмоқда.

    «Тиббиёт тизими, хусусан, болалар онкология ва гематология йўналиши даражасини тубдан яхшилаш ва саратон касаллигига чалинган болаларга тўғри даволаниш ва соғлом яшаш имконини бериш зарур. Чунки саратон касаллиги ҳукм эмас», — дейилади мурожаатда.

    Фонд болалар онкологияси ва гематология йўналишларида қатор муаммоларни қайд этиб, уларга ечимлар таклиф қилган:

    • Болалар онкология ва гематология бўлимлари Онкология ва Гематология марказларида, катталар билан бир клиникада жойлашган.
    Эзгу Амал бундай тизим фақат Тожикистон ва Туркманистонда давом этаётганлигини таъкидлаган. МДҲнинг бошқа давлатлари ва ривожланган мамлакатларда ушбу икки йўналиш бирлашган ҳолатда Кўп тармоқли болалар марказларида ташкил топган.

    «Кўп тармоқли болалар марказларининг қулайлиги шундаки, бемор болаларга зарур бўлган болалар мутахассислари (педиатр, кардиолог, жарроҳ, травматолог, нейрохирург), ҳамда болалар реанимация бўлимлари бир жойда жамланган. Бизнинг Гематология ва Онкология марказларимизда шу кунга қадар болалар реанимация бўлими мавжуд эмас», — дейилади мурожаатда.

    • Эрта ташхис қўйиш (диагностика) йўқлиги.
    Қайд этилишича, мамлакатнинг чекка ҳудудларида тиббиёт тизими етарли даражада ривожланмагани боис кўп саратон касалликлари ташхиси кечиктирилиб аниқланмоқда. Касалликнинг 3, 4-даражасида қўйилган ташхис беморларни соғлом ҳаётга қайтариш кўрсаткичини пасайтиради.

    Мурожаатда айтилишича, замонавий диагностика текширувлари хусусий клиникаларда пуллик ўтказилади, биологик материал эса чет элга жўнатилиб, тўғри ташхисга эришилади. 1 та бемор тўлиқ замонавий текширувдан ўтиши учун 800−1000 АҚШ доллари сарф қилиши керак, дея таъкидлайди фонд.

    Бундан ташқари, натижалардаги хатони инкор қилиш мақсадида ҳар бир бирламчи беморнинг таҳлили нейтрал 2 та марказда кўрилади. Лекин Ўзбекистон қонунчилигида биоматериални транспортировка қилиш ман қилинган.

    Фонд онкологик ва гематологик касалликлари бўлган болалар учун замонавий эрта диагностика ва даволаш усуллари, паллиатив ёрдам ҳамда юқори технологияли тиббий ёрдамни давлат бюджети ёки кредит маблағларининг жалб этилиши, ёки тиббий суғуртани татбиқ этиш йўли билан амалга оширишни таклиф этмоқда.

    «Шунингдек, биоматериални транспортировка қилиш учун қонунчилик базасини қайта кўриб чиқиш ва курьерлик хизматлари учун расмий рухсат керак», — дейилади мурожаатда.

    • Даволашнинг замонавий стандарт усули мавжуд эмаслиги.
    «Бугунги кунда болалар онкология бўлимларида Халқаро стандартларга асосланган даво ўтказиш ва замонавий даволаш протоколларини қўллаш учун етарли шароит мавжуд эмас. Бунинг сабаби — етарли асбоб-ускуна, тиббий анжомлар, қиммат дори воситалари, қон ва қон маҳсулотлари, хамда малакали кадрлар танқислигидир», — дея таъкидлайди фонд.

    Фонд маълумотларига кўра, онкогематология бўлимларида дори-дармон билан таъминланиш 10-15 фоизни ташкил этади. «Онкология марказида болалар эски, самарасиз протоколлар асосида даволанишяпти ва яшаш давомийлиги ҳозирги кунда 30 фоизни ташкил қилади. Моддий шароити юқори бўлган оилалар эса, фарзандининг умрини сақлаб қолиш учун чет эл клиникаларини танлашади», — дейилади мурожаатда.

    Эзгу Амал кўп тармоқли болалар марказидаги умумлашган Онкология ва Гематология бўлимларида замонавий стандартлар бўйича даволаш усуллари ва протоколларини татбиқ этиш ва бўлимларни энг охирги текширув ҳамда даволаш тиббиёт жиҳозлари билан таъминлаш кераклигини айтмоқда. Шунингдек, фонд кимё ва нур терапияси ёрдам бермаган беморларга донорлардан илик трансплантациясини қўллашни йўлга қўйишни ҳамда касалликлар ягона электрон тарихини яратишни таклиф этмоқда.

    • Кадрлар етишмовчилиги.
    «Малакали мутахассислар етишмовчилиги (айниқса вилоятларда), ойлик маош камлиги туфайли ёш кадрларнинг ушбу соҳага қизиқиши пастлиги ва малакали мутахассисларнинг бошқа соҳага ёки чет элга ишга ўтиб кетиши, мутахассисларнинг чет элдаги нуфузли клиникаларда малака ошириш имкониятининг йўқлиги, шунингдек, тил билмаслиги ва ўқиш учун шароит йўқлиги болалар онкологияси ривожланишига тўсиқ бўлмоқда», — дея таъкидлайди фонд.

    Эзгу Амал ушбу соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ойлигини кўтаришни, уларни халқаро экспертлар ёрдамида имтиҳондан ўтказишни ва ривожланган давлатларда амалиёт ўтиш имкониятини яратишни таклиф этмоқда.

    Бундан ташқари, фонд юқорида кўрсатилган таклифларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва назоратга олиш мақсадида жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, экспертлар ва бошқалардан иборат эксперт гуруҳини ташкил этишни таклиф этди.

    Аввалроқ Ўзбекистонда онкологик хизматни ривожлантиришга қаратилган хайрия жамоат фонди ташкил этилиши ҳамда Жанубий Корея билан ҳамкорликда тиббиёт олийгоҳи ва онкология маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

    04.02.2021, 19:56   Изоҳ (0)   29039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси соҳада рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши, конларни рақамлаштириш ишлари ҳолати ва диспетчерлик хизмати фаолияти билан танишди...

    04.02.2021, 19:38

    Бухородаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш оқибатида 6 киши жабрланган. Улардан бирининг аҳволи оғир

    04.02.2021, 19:30

    Бухородаги қурилиши битмаган кўп қаватли уйда юз берган портлаш оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган — ФВВ

    04.02.2021, 19:04

    Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сенатор бўлди

    04.02.2021, 18:59

    Бухоро шаҳридаги қурилиши якунланмаган кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото ва видео)

    04.02.2021, 18:32

    «Azon.uz» таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин ишлари бўйича қўмитадан таҳдид бўлганлигини исботловчи далиллари борлигини маълум қилди

    04.02.2021, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.