• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди

    Шавкат Мирзиёев 28 январь куни Жанубий Корея раҳбари Мун Чже Ин билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, ушбу саммитни ўтказиш тўғрисидаги келишув давлат раҳбарларининг 2020 йил октябрь ойидаги мулоқотлари давомида эришилган.

    Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олди.

    Давлат раҳбарлари тадбирни очиб, бир-бирларини самимий қутлар экан, ушбу саммит кириб келган янги йилда иккала томон учун ҳам биринчи учрашув эканини алоҳида қайд этди.

    Мураккаб шароитларда йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларининг амалга оширилиши таъминланди, янги кооперация объектлари ишга туширилди. Жанубий кореялик шерикларнинг кўмаги ва иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган, минтақа учун ноёб бўлган замонавий болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шулар жумласидан.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти корейс томони янги коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларга салмоқли ҳисса қўшаётганини юксак баҳолади ҳамда ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш, унга чалинганларни самарали даволаш ва реабилитация қилишда мамлакатга кўрсатилаётган катта амалий кўмак учун миннатдорчилик билдирди.

    Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар борасида сўз юритар эканлар, алоҳида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш тарафдори эканликларини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни давом эттириш ва парламентлараро алмашинувларни фаоллаштириш, мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича икки томонлама тадбирлар дастурини тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилди.

    Олий, касб-ҳунар ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, маданий мерос объектларини рақамлаштириш ва реставрация қилиш соҳаларидаги ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли дастурлари кўриб чиқилди.

    Президентлар Ўзбекистон ҳудудларида Жанубий Корея етакчи университетларининг филиаллари ва кадрларни профессионал тайёрлаш бўйича қўшма марказлар сони ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Етакчи олий таълим муассасаларида ўзбек ва корейс тилларини ўқитишни кенгайтиришга, шунингдек, корейс диаспорасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодий соҳада Ўзбекистон ва Корея ҳукуматлари ва идоралари даражасида йўлга қўйилган самарали ишлар қайд этилди. Президентлар инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал қилиш мақсадида ушбу мулоқотларни давом эттириш топшириғини бердилар.

    Таъкидланишича, 2021 йилда жанубий кореялик ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жами 400 миллион долларгача инвестицияларни ўзлаштириш кутилмоқда.

    Бундан ташқари, юқори технологик соҳаларда, шу жумладан энергетика, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё, фармацевтика, қайта ишлаш саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт ва логистика, туризм ва кўплаб бошқа тармоқларда қиймати жами 3,4 миллиард доллардан зиёд бўлган 55 та янги лойиҳа тайёрланмоқда.

    Икки томонлама устувор дастурларни амалга оширишда Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (EDCF) ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан самарали шериклик олиб борилаётгани юксак баҳоланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш муҳим эканини таъкидладилар. Кейинги йилларда товар айирбошлашда рекорд кўрсаткичларга эришилди.

    Экспорт-импорт амалиётлари ўртасидаги номутаносибликни текислаш ва уларнинг номенклатурасини диверсификация қилиш масалаларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш учун фитосанитария хизматларининг ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шу мақсадда томонлар эркин савдо тўғрисидаги икки томонлама битимни имзолаш бўйича музокараларни бошлайдилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Мун Чже Ин Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласига ҳар томонлама кўмаклашишини яна бир бор тасдиқлади.

    Саммит чоғида глобал ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Томонлар БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида, шунингдек, юқори технологиялар, «яшил» ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги дастурларни илгари суриш мақсадида «Жанубий Корея – Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми доирасида яқиндан ҳамкорликни давом эттиради.

    Ўзбекистон Президенти Сеулнинг Корея ярим оролидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Томонларнинг минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш бўйича ташаббуслари юксак баҳоланди.

    Давлат раҳбарлари экология соҳасидаги ҳамкорлик, шу жумладан Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги Trast фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди. Президент Мун Чже Ин Президент Шавкат Мирзиёевга Жанубий Кореяга ташриф билан келиш тўғрисидаги таклифини тасдиқлади.

    Саммит якунида «Тўртинчи саноат инқилоби»га кўмаклашиш мақсадида рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича уч йилга мўлжалланган 1 миллиард долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим, замонавий кўп тармоқли клиника ва лойиҳавий институт – Кимёвий технологиялар марказини қуриш лойиҳалари бўйича заём битимлари имзоланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, етакчи компаниялар даражасида мамлакат энергетика инфратузилмасининг муҳим объектларини модернизация қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди.

    Давлат раҳбарлари ҳар доимгидек очиқ, самимий, конструктив ва дўстона муҳитда ўтган саммит якунларидан мамнун эканликларини қайд этдилар.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Томонлар онлайн-музокаралар ўз вақтида ўтказилгани ва натижадорлиги жиҳатидан юзма-юз учрашувлар амалиётидан қолишмаганини таъкидлади.

    Президентлар дўстлик ва кенг кўламли шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, биродар мамлакатлар ва халқлар фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқлади.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида ечимини кутаётган энг муҳим учта муаммо ҳақида гапирди
    • Шавкат Мирзиёев Когоннинг ишдан олинган 4 та сектор раҳбарининг бир йиллик иш ҳақини кассага тўлатиш бўйича топшириқ берди
    • Шавкат Мирзиёев ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш вазифасини ДХХга юклади

    28.01.2021, 19:49   Изоҳ (0)   12770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда шахсий автомобилни метро ёнидаги автотураргоҳга қўйиб, йўлни жамоат транспортида давом эттириш бўйича тизим ишлаб чиқилмоқда

    28.01.2021, 18:46

    Тошкентда 2020 йилда 100 дан ортиқ кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилган

    28.01.2021, 18:12

    Ўзбекистонда туманлар ҳокимларининг қисқа меҳнат таътилига қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

    28.01.2021, 16:46

    Ўзбекистонда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида орқага қайрилиб олиш жойлари ер остидан ёки устидан ўтказилади

    28.01.2021, 16:23

    Ўзбекистон коррупция даражаси бўйича Transparency International рейтингида ўз ўрнини 7 поғонага яхшилади

    28.01.2021, 16:11

    Тошкентда 1100 га яқин фуқарони 8 млрд сўмга чув туширган хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига суд ҳукми ўқилди

    28.01.2021, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.