HMD Global компанияси Nokia смартфонлари 2019 йилнинг апрелида катта экранларга чиқиши керак бўлган Жеймс Бонд ҳақидаги янги «Ўлиш вақти эмас» фильмида тақдим этилишини маълум қилганди. Бироқ режиссёрнинг лойиҳадан кетиши, кейинроқ бутун дунёда тарқалган пандемия фильм премьерасини 2021 йил апрелига қадар суришга мажбур қилди. Энди эса кутилмаган сабабга кўра, фильм тақдимоти яна бошқа санага кўчирилгани айтилмоқда, деб хабар беради IXBT.
Гап шундаки, фильмда турли брендларнинг реклама маҳсулотлари намойиш этилган, бироқ унинг тақдимоти икки йилга кечиктирилгани сабаб фильмда намойиш этилган кўплаб технология ва маҳсулотлар эскирган.
Ўз маҳсулотларини фильмлар орқали тарғиб этувчи компаниялар юлдузлар энг истиқболли маҳсулотлардан фойдаланишини хоҳлайди. Бу уларнинг бозордаги пиари учун хизмат қилади ва фильм мухлисларига сотиш имконини беради. Кино саноатидаги инсайдернинг маълум қилишича, Жеймс Бонд ҳақидаги фильмнинг айрим саҳналарини айнан шу сабаб ўзгартиришга тўғри келади. Фильм аввалида Nokia 8.3 5G пайдо бўлиши керак, бироқ у ўтган йили тақдим этилди, шу сабабли Жеймс Бонд қўлига бошқа гаджетни олишга мажбур. Ҳозирча бу қайси модель бўлиши номаълум.
Манбанинг қўшимча қилишича, брендлар рекламасининг талабига кўра, фильмда намойиш этилган реклама маҳсулотлари яхшилаб бўялиши, саҳналар эса қайта суратга олиниши ёки янги маҳсулотларни қўшган ҳолда таҳрирланиши керак.
Эндиликда фильм намойиши 2021 йил октябрга мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)