Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг «Локомотив М» билан шартномани бекор қилгани ҳақида гапирди.
Бекор қилинди сўзи — бу ҳолатда қўполроқ эшитилади. Биз «Локомотив» учун ҳам, ўйинчи учун ҳам тўғри қарорни қабул қилдик: шартномани тўхтатдик. Бу футболчининг хоҳиши эди. Клубда легионер қайдномаси тўлиб кетганди.Аввалроқ «Локомотив» ва Жалолиддинов ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилгани эълон қилинганди.Бир томондан Жасур клубдан миннатдор. Бу унинг учун ажойиб тажриба бўлди. У бирга машғулот ўтаган Миранчуклар эса, унинг учун афсоналар.
Бошқа томондан эса, у ўйнаши ва ўсиши зарур. Балки, у яна «Локомотив»га қайтар. 18 ёшида мослашиш жараёни қийин кечгани ва ўша вақтда клубга бекорга келмаганини исботлай олар.
Унда қизиқарли таклифлар бор, хусусан, яқин шарқ, марказий Европа ва Испания Сегундасидан. Кўрамиз, бу нима билан якунланар экан. Энди эркин музокараларга кириша олишимиз мумкин.
Шартномани бекор қилиш учун компенсация? Буни муҳокама қилмаймиз, бу ёпиқ маълумот, бироқ шартлар клуб ва футболчи учун фойдали бўлди.
Юрий Белоус, футбол агенти
Жалолиддинов 2020 йилнинг июль ойида «Локомотив» футболчисига айланди. Бироқ москваликлар ярим ҳимоячини Россия Премьер Лигаси рўйхатидан чиқариб юборди ва Жасур «Тамбов»га ижарага берилди. Бироқ 18 ёшли ўйинчи «Тамбов» сафида ҳам бирорта ўйин ўтказмади.
Жасур Жалолиддинов — 2002 йил 15 майда Навоийда туғилган. 2018 йил 2 август санасида «Бунёдкор» сафида Суперлига доирасида дебют ўйинини «Қўқон-1912»га қарши ўтказган. У дебют қилган вақтда 16 ёш 80 кунлик эди. Бу орқали у Ўзбекистон чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди. 2019 йил октябрида The Guardian талқинига кўра, дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатида қайд этилган. 2019 йил якунларига кўра, Суперлиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. 2019 йил декабрида Италиянинг «Беневенто» клуби кўригида бўлган.
Изоҳ (0)