Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Жо Байден 20 январь куни АҚШ президенти сифатида қасамёд қилди. У АҚШнинг 46-президенти бўлди ва инаугурация маросимида қасамёд қабул қилганидан сўнг расман иш бошлади. 77 ёшли Байден ушбу лавозимни эгаллаган тарихдаги энг кекса шахсга айланди.
Жо Байден инаугурация маросимидан бир неча соат ўтиб ўзидан олдинги президент Дональд Трампнинг бир нечта қарорларини бекор қилувчи қатор ҳужжатларни имзолади.
Изоҳ (0)