Ижтимоий тармоқларда «Микрокредитбанк»га тегишли 24/7 шохобчанинг ички қисмидаги электрон таблода «Пул йўқ, қаерга борсанг, бор» деб ёзилган видеолавҳа тарқалди. «Замон» информацион дастури мухбири ушбу ҳолат бўйича «Микрокредитбанк» ахборот хизмати раҳбари Сарвар Очилов билан боғланган.
Аниқланишича, воқеа Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги «Микрокредитбанк»нинг 24/7 режимида ишловчи шохобчасида бўлган. Маълумотлар «Микрокредитбанк» ходимлари томонидан эмас, балки электрон таблога масофадан боғланиш функцияси орқали боғланган ҳолда номаълум шахслар томонидан ўзгартирилган.
Банк матбуот хизмати ходимининг айтишича, ўша вақтда ўша банкоматда 241 миллион сўм пул бўлган. Шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб, ушбу ҳолат банк томонидан назоратга олиниб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилаётганлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)