Сирдарё вилоятининг Ховос туманида трансформатор ёниб, портлаб кетгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ва «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан мазкур ҳодиса ўрганиб чиқилиб, расмий муносабат билдирилди.
Қайд этилишича, Ховос туманида «Оқчангал» МФЙдаги ёнғин чиққан трансформатор пункти «Афросиёб» подстанцияси фидер «Оқчангал» тармоғидаги 301-сонли трансформатор пунктида соат 21:29 да ёнғин келиб чиққани ҳақида Ховос ТЭТК диспетчерлик бўлимига маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига тезкор гуруҳ 21:47 да етиб бориб вазиятни ўрганган. Трансформатор пунктига юкламанинг кескин ошиб кетиши натижасида трансформаторнинг Б фазаси тўлиқ ёниб кетганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, трансформатор пункти тўлиқ ёниб кетганлиги сабабли 60 та хонадон электр энергиядан узилган.
Айни пайтда Ховос тумани ҳокимлиги тегишли маъсуллари ҳамда Ховос туман Электр таъминоти корхонаси ҳодимлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб ушбу истеъмолчилар электр энергия тизимига қайтадан уланган.
Изоҳ (0)