«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгия футболи рамзи сифатида эътироф этилди.
Бельгия футбол ассоциацияси мамлакат футболининг 125 йиллигига бағишлаб, мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. Номзодлар қаторидан Бельгия футболининг 125 йиллик тарихида из қолдирган футболчи ва мураббийлар жой олди.
Топ-10 ликдан шунингдек, Венсан Компани, Кевин де Брюйне, Ян Кулеманс, Пол Ван Химст, Ромелу Лукаку, Ги Тис, Эрик Герец, Жан-Мари Пфафф ва Раймонд Гуталс кабилар ўрин олди.
Азар фаолияти мобайнида «Лилль» ва «Челси»да тўп сурган, ҳозирда «Реал» аъзоси ҳисобланади. У Бельгия терма жамоасининг 106 ўйинида қатнашиб, 32 та гол муаллифига айланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)