«Интер» Италия А Сериясининг 15-турида 3 январь куни «Кротоне»ни йирик ҳисобда (6:2) мағлуб этди.
Миланликлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку учрашувнинг 64-дақиқасида гол уришга эришди.
Бельгиялик футболчи «Интер» сафида турли мусобақаларда 70 та ўйин ўтказиб, 50 та гол уришга муваффақ бўлди. Лукаку «Интер»да энг тез 50 та гол уриш борасида Роналдонинг рекордини янгилади. Бразилиялик футболчи бу натижага 77 ўйинда эришганди.
Шунингдек, бу Ромелу учун «Интер» сафида А Серия доирасидаги 50 ўйин бўлди ва у лигадаги 35-голига муаллиф бўлди.
27 ёшли футболчи А Серия жорий мавсумида 14 ўйин ўтказиб, 12 та голга муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)