Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида «Ватандошлар» жамғармасини тузишни таклиф қилди. Ташкилот «дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва улар билан алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш»га хизмат қилади.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилишини ҳам маълум қилди.
«Барчангизга маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шу боис, ушбу санани Ўзбекистонда ‘Халқлар дўстлиги куни’ деб белгилашни таклиф этаман», — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)