Тошкент шаҳар Яккасарой туманида алиментдан қарздор ота фарзандларига уй олиб берди, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2019 йилдаги суд буйруғи билан қарздордан ундирувчи фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун учдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
МИБнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари томонидан мазкур ижро ҳужжати юзасидан фуқаро билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилган.
Натижада 2020 йил 12 декабрь куни томонларнинг ўзаро келишуви асосида қарздор ота томонидан икки нафар вояга етмаган фарзанди учун 375 миллион сўм миқдоридаги уй-жой олиб берилган.
Ундирувчи аризаси билан ушбу ижро ҳужжатининг иш юритуви тамомланган.
Аввалроқ самарқандлик ота 4 нафар вояга етмаган фарзанди учун 42 миллион сўм алимент пулини бирданига тўлаб бергани, фарғоналик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига Spark бергани ҳамда андижонлик ота фарзандларига алимент пуллари ўрнига уй совға қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)