• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жиноятим бўлса, қонун олдида жавоб беришга тайёрман». Бухоро шаҳар прокурори чақирувларга адвокат, журналист ва блогерлар билан боришини айтди

    Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов бир неча кундан буён ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат қилмоқда. У ўз мурожаатлари орқали бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев ҳамда Бош прокуратуранинг айрим амалдорларига нисбатан бир нечта айбловларни илгари сурган.

    Бош прокуратура матбуот хизматининг 12 декабрдаги баёнотига кўра, Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани муносабати билан у 2 декабрь куни вазифасини бажаришдан вақтинча озод қилинган. Бунга Бухоро шаҳридаги тадбиркорлардан бирининг прокурор Фозилов устидан ёзиб берган шикоят аризаси сабаб бўлган.

    Хизмат текшируви давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан, Жасур Фозиловнинг 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилиши билдирилган. Бош прокуратура «мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини» маълум қилган.

    Куни кеча ижтимоий тармоқларда Жасур Фозилов яшириниб олгани, чақирувларга жавоб бермаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Дарё» мухбири Бухоро шаҳар прокурори ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган чоғда қонундан яшириниб юргани нечоғли ҳақиқатга яқинлиги билан қизиқди.

    Бухоро шаҳар прокурорининг қўл телефони «хизмат доирасидан ташқарида» эканлиги сабабли у билан телефон орқали боғланишнинг имкони бўлмади. Яшаш манзили эса номаълум эди. Ижтимоий тармоқлардан «шов-шуви» тўхтамаётган шаҳар прокурори Жасур Фозиловни анча уринишлардан сўнг, жараённинг тўртинчи кунида «топдик». У ўзи туғилиб ўсган Вобкент туманидаги Чорбоғкент қишлоғида, дарвозадан ҳам ўзи «кўриниш берди».

    — Ижтимоий тармоқлар орқали мен ҳақимда тарқалаётган гаплар уйдирма ва шунчаки уюштирилаяпти, холос. Гўёки, мен яшириниб олганман. Ҳеч қаёққа кетмаганман. Вобкентда, ота-онамнинг уйидаман. Тўғри, мен ўзимга нисбатан хизмат текшируви ўтказаётганларнинг чақирувидан бош тортаётганимни тан оламан ва хизмат текширувлари одилона, холисона ўтказилишини сўраганман, — деди Жасур Фозилов.

    Унинг сўзларига кўра, 2 декабрь куни у вақтинча хизмат вазифасидан четлатилган. Фозилов ушбу ҳолат бўйича фақат Президент администрацияси текширув ўтказишини, бошқа идоралар бу ишга аралашмаслигини сўраган.

    — Бош прокуратура ҳузуридаги инспекцияси ходими М.Т. мен билан қўнғироқлашганда, шахсан бош прокурорнинг ўзи у билан икки-уч марта гаплашаётганини айтиб, ҳолатни тўғри тушунишимни ва хонадаги камераларни ечиб олишни сўради, эътироз билдирмадим. Аслида бу ишлар ортида ҳали қурилиши тўлиқ тугалланмаган ва фойдаланишга топширилмаган «Дилкушо» бозоридаги қонун бузилишларга сабаб бўлаётган ҳолатларни фош этишга киришганим кимларгадир ёқмагани ва қаршилар борлигини исботлаб қўйди, — дейди у.

    Бухоро шаҳар прокурори бир неча марта вилоят прокурори Дилшод Файзиевдан ҳолат юзасидан бош прокурорни хабардор қилишни сўраган. Бироқ бу мурожаатлар вилоят прокурори томонидан эътиборсиз қолдирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Прокурор Фозилов бу ҳолат бош прокурор ва унинг уч нафар ходимига оид жиноятларни фош этиш, шунингдек, 10 миллиард сўм солиқни яширган тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан иш қўзғатишга алоқадорлигини маълум қилди.

    — «Мустаҳкам қурилиш девелопмент» компанияси раҳбари З.Ж. ҳамда йирик тадбиркор А.К.га нисбатан олиб бораётган ҳатти-ҳаракатим ўз жойида тўхтатиб қўйилди. Бу шунчалик тез содир бўлдики, ҳатто бўйнимга менга дахли йўқ ишларни илишга уринишмсоқда. Ҳайдовчим Баҳодир Ҳамроқулов, билишимча, 2000—2001 йиллардан буён тадбиркорлик қилиб келади. Мен эса Бухорода ўз хизмат вазифамни 2014 йилда бошлаганман. Гўёки ҳайдовчимга тегишли тадбиркорлик субъекти ҳам меники экан. Ундан ҳам ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини олишибди. Бундан ташқари, Бухоро шаҳридаги 52-мактабгача таълим ташкилоти биносини тиклаган «Вобкент махсус қурилиш сервис» раҳбари, тадбиркор Бахтиёр Аслоновга тегишли корхона ҳам менга тегишли экан. Булар жуда ачинарли айбловлар эмасми?! Тадбиркор укаларим ҳам ўзларига шахсан тегишли субъектлар учун кун бўйи тергов эшикларида ўтиришди. Уларнинг ҳам фаолиятига менинг ҳеч қандай алоқадорлигим йўқ.

    Тўғри, бош вазирнинг собиқ ўринбосари Ўктам Барноев ҳамда Бухоро вилояти собиқ ҳокими Карим Камоловнинг тавсияси билан Бухоро Марказий бозоридан бизга тадбиркорликни йўлга қўйишимиз учун бино ажратиб берилди. Бу, албатта, қонунан мумкин эмас, шу боис ҳам ўз номимга ўтказмадим. Буни тан оламан ва тан олганман ҳам. Агар ҳатти-ҳаракатларимда жиноят аломатлари топилса, қонун олдида жавоб беришдан қўрқмайман. Бироқ, «юқоридаги»лар ва уларга алоқадор шахсларнинг сирлари фош этилишига, адолат қарор топишига ишонаман, — деди Жасур Фозилов.

    Шу ўринда шаҳар прокурори «Дарё» мухбирининг: «Мурожаатларингизнинг бирида вилоят раҳбарлари бизни қўллаб-қувватлаб, Бухоро Марказий бозоридан бизга порахўрлик қилмаслик учун магазин ажратиб берди, дея таъкидладингиз. Сўзларингиздан, агар дўкон ажратиб берилмаса, прокурорлар порахўрлик қилиши мумкин экан, деган шубҳага бориш мумкин экан-да?», — қабилидаги саволига: «Вилоят раҳбари ‘қуринглар’, деб, қўллаб-қувватлади. Аммо у ерда бир ўзим эмас, ака-укаларим, яқин биродарларим пул йиғиб, дўконни тикладик», — дея жавоб қайтарди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг айтишича, Бош прокуратура ҳузуридаги инспекцияси ходими М.Т. хизмат хонасида: «Қўллаб-қувватловчиларингиз кетди, энди нима қила оласиз?!», деган. Жасур Фозилов эса вилоятнинг собиқ икки раҳбарини тилга олиб, агар улар ҳаёт бўлганида, бош прокурор Бухорога яқинлаша олмаган бўларди, деб таъкидлаган.

    Бухоро шаҳар прокурори Фозилов ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказаётганларнинг чақирувларидан бош тортаётганини тан олар экан, чақирувга адолат қарор топиши учун адвокат, журналист ва блогерлар билан бирга боришини айтди. Шунингдек, у айби бўлса, жавоб беришга тайёрлигини, фақат адолат бўлиши лозимлигини ҳам қайта-қайта такрорлади.

    — Ижтимоий тармоқларда менга нисбатан дўппи тор келгани учун чиқиш қилди, деган муносабатлар ҳам билдирилмоқда. Йўқ, мен ҳозирги ҳолат бўйича текширувни фақат Президент администрацияси ўтказишини, менга нисбатан ноҳақликлар бўлмаслигини, барчаси адолат мезонлари асосида кўриб чиқилишини истайман холос, — деди Жасур Фозилов.

    Маълумот учун, Бухоро Марказий деҳқон бозорининг айни пайтдаги раҳбари Бобур Собиров ўз вақтида вилоят прокуратурасида хизмат олиб борган. «Дарё» 2019 йил майида мазкур бозордаги тартибсизликлар ҳақида суриштирув эълон қилган эди.

    14.12.2020, 09:37   Изоҳ (0)   65413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда кимўзарга ҳаракатланиб, тўқнашган икки автобус ҳайдовчилари транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилга маҳрум қилинди

    14.12.2020, 08:32

    Ўзбекистон «Бекободцемент»нинг 51 фоиз акциясини ушбу завод акциядорига қайтарди

    14.12.2020, 07:49

    Қораўзак ва Чимбой туманлари ИИБ бошлиқлари ўрин алмашди

    13.12.2020, 23:59

    Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида ёпилиб кетган минглаб масжидлар тақдири нима бўлади? Диний қўмита вакили жавоб берди

    13.12.2020, 20:54

    Ўзбекистонда ўқувчи ва талабалар иштирокида Янги йилга бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш тақиқланди

    13.12.2020, 20:33

    Ўзбекистонда бюджет ташкилотларига Янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланди

    13.12.2020, 20:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.