• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ёшлар иттифоқидан Жиззахда қурилган 14 млрд сўмлик бино учун пулини ололмаётган тадбиркор очлик эълон қилмоқчи

    Ижтимоий тармоқларда «Жиззах Реал қурилиш таъмир» МЧЖ директори Шуҳрат Сотволдиев имзолаган хат сурати тарқалди. Хатда тадбиркор Президент топшириғи ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов тасдиқлаган ҳужжатга ишониб, Ёшлар иттифоқи учун Жиззах вилоятида 14,3 миллиард сўмлик бинони деярли ўз ҳисобидан қургани қайд этилган. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шундан салкам 9 миллиард сўмини ҳали олганим йўқ. Ёшлар иттифоқининг раҳбарлари мени бир ярим йилдан бери сарсон қилиб, адойи тамом қилди. Бор-будимдан айрилиш арафасида турибман. Ўзимни ўлдириш даражасига етиб келдим. 15 декабрь куни тонгда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қиламан. Иттифоқ пулимни сўнгги тийинигача бермагунича овқат ҳам емайман, сув ҳам ичмайман. Менинг ортимда турган 300 дан ортиқ оила ҳаққи-ҳурмати бу ноҳақликлардан ўлимга ҳам тайёрман», — дейилади хатда.

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мазкур масала юзасидан муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, қарзнинг бир қисми тўлаб берилган.

    «Шу кунга қадар ‘Ёшлар қурилиш инвест’ МЧЖнинг ‘Жиззах Реал қурилиш таъмир’ МЧЖ олдидаги қарздорлигининг жами 7,9 миллиард сўм қисми Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан қоплаб берилди. Яна 1,5 миллиард сўм қисми эса Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ажратилди (02.12.2020 ҳолатига кўра). ‘Ёшлар қурилиш инвест’нинг қурувчи олдидаги жами қарздорлигининг 9,4 миллиард сўм қисми қопланди (бир ой олдин 5,6 миллиард сўм эди)», — дейилади хабарда.

    Шунингдек, иттифоқ бунга қадар тегишли мутахассислар иштирокида «Ёшлар қурилиш инвест» фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилганини маълум қилган. Таъкидланишича, аудит текшируви натижасида қатор молиявий камчиликлар аниқланган ва улар бўйича МЧЖ масъул ходимларидан тушунтириш хатлари олинган. Ушбу масала коллегиал орган муҳокамасига киритилиши белгиланган.

    «Биз қурувчининг иш ҳақини олиши тарафдоримиз. Қурувчи иш ҳақини ўзи сўраган муддат ичида тўлиқ олади. Шу билан бир қаторда, бюджет маблағини ҳам мақсадли ажратилишига биринчидан қонун олдида, иккинчидан виждон олдида жавоб бериш масъулиятини ҳис қилган ҳолда юқоридаги масалани охирига етказамиз. Лекин муаммонинг шу даражага келиб қолишига сабабчи бўлган ва бугун ҳеч кимнинг кўзига кўринмасдан, ўз манфаати йўлида ‘сувни лойқалатаётганлар’, албатта, қонун олдида жавоб беради», — дейилади ташкилот ахборот хизмати хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи Президент фармони билан 2020 йил 30 июнда Ёшлар ишлари агентлиги сифатида қайта ташкил этилган. Унга Алишер Саъдуллаев директор этиб тайинланган.

    11.12.2020, 23:28   Изоҳ (0)   35321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Сенатининг 10-ялпи мажлиси 18 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади

    11.12.2020, 23:13

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон бетарафлигининг 25 йиллиги билан табриклади

    11.12.2020, 22:57

    Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 2020 йилнинг 10 ойида 18 фоизга ўсди

    11.12.2020, 22:45

    «Қўли қон, кимнингдир қотили бўлмаса, албатта, қайтади». Диний қўмита вакили Суриядан олиб келинадиган ўзбек эркаклари масаласида маълумот берди

    11.12.2020, 22:21

    Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони 22,1 миллиондан ошди

    11.12.2020, 22:09

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунлангани билан табриклади

    11.12.2020, 21:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.