• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди». Депутат Алишер Қодиров миллий автосаноатни йўқ қилиб, автомобиль импортини кучайтириш таклифини қоралади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримовнинг UzAuto Motors монополиясига қарши курашиш ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Фото: «Миллий тикланиш» партияси

    Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов UzAuto Motors монополиясига қарши курашишнинг ягона йўли — кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш дея таъкидлаган эди.

    «Бошидан буён такрорланиб келаётган фикр айнан шу. Йўналиш ҳам айнан шу: Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги орқали айнан шу рақобат муҳитини шакллантириш устида ишланмоқда, тайёргарлик кўрилмоқда. Шу фикрга келиш учун шунча шовқин, шунча популизм… Кимлардир машҳурроқ бўлгандир, Ўзбекистон ютмади», — дейди Алишер Қодиров.

    ЎзА мухбири у билан боғланиб, кимларни популист деб атагани ва нимада Ўзбекистон ютқазганига ойдинлик киритган. Алишер Қодировнинг таъкидлашича, хориждан автомобиль олиб келишни таклиф қилаётган «халқпарвар»лар нафақат сиёсатни, балки иқтисодиётни ҳам тушунмайди.

    «Минтақада автосаноатни шакллантириш учун озмунча меҳнат қилинмади. Бизнес талаблари ўз вақтида бу лойиҳани фойда келтирмайди, деб ҳисоблаган. Тўлов қобилияти паст бўлган давлатларда автосаноат яшаб кетолмайди. Автосаноат давлатларни ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам интеллектуал кучли қиладиган тармоқ. Кучли давлатлар бу тармоқни инқироз пайтларида бекорга қўллаб-қувватлашмайди. Масалан, Россияда энг оғир иқтисодий инқироз ҳолатида ҳам ‘АвтоВАЗ’ йўқ қилиб юборилмади. Буни тушунган тушунади. Ўзбекистонда автосаноатни йўқ қилиб, хориждан автомобиль олиб келишни йўлга қўйишни ‘халқпарвар’ таклиф сифатида илгари сурганлар нафақат сиёсатни, балки иқтисодни ҳам тушунмаса керак», — деди қуйи палата спикери ўринбосари.

    «Одамларга яхшилик қилаётгандек кўринаётган бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди. ‘Дунёнинг қаерида яшасам ҳам қорним тўқ бўлса бўлди’, деб яшайдиган космополитик қараш эгаларига бу масала, албатта, кулгилидир. Ўзбекистондаги монополияларнинг ҳаммаси, жумладан, UzAuto Motors ҳам Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан кейинги очиқ ва кучли рақобатга тайёр бўлиши керак. Бунинг учун жуда кўп йиғилиб қолган муаммолар бартараф этилаётганини кўриб турибмиз. Йиллаб йиғилган масалалар бир неча йилда ҳал бўлиб қолмайди. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳам шунда», — дея қўшимча қилади Алишер Қодиров.

    Эслатиб ўтамиз, бош вазир Абдулла Арипов 12 октябрь куни ахборот муҳити, матбуот котибларининг самарадорлиги, уларнинг ахборот билан ишлаш фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган йиғилиш ўтказган. Йиғилишда ҳукумат раҳбари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шариповни танқид қилган ва қўмитанинг UzAuto Motors компаниясига қарши ҳаракатларини популистик деб атаган.

    Мавзуга доир: Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва UzAuto Motors ўртасидаги суд иши қайта кўриб чиқилади

    11.12.2020, 11:35   Изоҳ (0)   53931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Босим пасайди эмас, олти кун умуман газ бўлмади». Бухорода аҳоли айнан нима сабабдан йўлларни тўсди?

    11.12.2020, 10:50

    Самарқандда 33 нафар банк ходими коррупция ва мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

    11.12.2020, 07:40

    Жиззахда хизмат машинаси йўл қоидасини бузган ЙПХ ходимига чора кўрилди

    11.12.2020, 07:24

    Андижон ва Самарқандда ноқонуний пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

    11.12.2020, 06:54

    Фарғонада 2 туп чинор ва бир туп толни ноқонуний кестирган боғча мудирасига 15 млн сўм жарима ёзилди

    11.12.2020, 06:38

    Осиё тараққиёт банки ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётининг ўсиш прогнозини яхшилади

    10.12.2020, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19

    “Исроил Ғазода 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш шартларига рози бўлди” — Трамп

    Дунё | 2 июл, 09:10

    Путин 2022 йилдан бери илк бор Макрон билан телефонда мулоқот қилди

    Дунё | 2 июл, 08:37

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.