«Реал» Европа Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган 9 декабрь кунги баҳсда «Боруссия М»ни мағлубиятга учратди (2:0) ва плей-офф босқичига йўл олди.
Мадридликлар 29 марта мусобақа гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади. «Реал» Чемпионлар Лигаси иккита гуруҳ босқичидан иборат бўлган пайтда ҳам улардан ўта олган.
«Қаймоқранглилар» Чемпионлар Лигасида фақат 1996/97 йилги мавсумда қатнашмаган, ўша мавсумда жамоа Еврокубокларга чиқа олмаганди.
Маълумот учун, «Реал» B гуруҳида «Боруссия М», «Шахтёр» ва «Интер» жамоаларига қарши баҳс юритди. Якунда жамоа биринчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга чиқди. Мадридликларга нимчорак финалда «Аталанта», «Лацио», «Лейпциг» ёки «Порту» жамоаларидан бири рақиб бўлади.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)