• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Меценатлар ҳиммати, автомобилсиз бир кун, коронавирус вакцинаси Ўзбекистонда

    Ғала-ғовур билан яна бир ҳафта ўтди. Дайжестимиз хабарларида яхшиси ҳам бор, нохуши ҳам, антиқаси ҳам. Сиз эса жойлашиб ўтириб олинг.

    Собиқ тузумдан бери одат бўлиб келаётган «қўшиб ёзиш» (приписка) бугун ҳам тез-тез юзини кўрсатиб туради. Пахта етиштириш бўйича энг заифлардан бири Сурхондарё вилоятида 21,3 фоиз пахта қўшиб ёзилган бўлиши мумкинлиги айтилди. Хабар қилишларича, энг ажабланарлиси, ёғингарчилик кунлари ҳам Сурхондарёнинг «пахта хирмон»ларига хом ашё кирим қилинган.

    Фото: «Agro.uz»

    Фото: «Agro.uz»

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоботига кўра, Сурхондарё вилоятида пахта хом ашёсини топшириш бўйича режа 82,3 фоизга бажарилган. Вилоятдаги 535 та фермер хўжалиги пахта хом ашёси тайёрлаш ва топшириш режасини 50 фоизга ҳам бажармаган. Шеробод туманида — 205 та, Қизириқ туманида — 166 та, Шўрчи туманида — 50 та, Бандихон туманида — 37 та, Узун туманида — 29 та, Денов туманида — 19 та, Ангор туманида — 13 та, Жарқўрғон туманида — 10 та, Музработ ва Олтинсой туманларида учтадан фермер хўжалиги амалда режани 50 фоизга ҳам уддалай олмаган.

    Аммо Сурхондарё вилояти прокуратураси бу хабарни рад қилди. «Мазкур топшириқ асосида амалга оширилган прокурор назорати тадбирлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган пахта мавсумида ҳисоб-китоб масалаларида қўшиб ёзиш ҳолатларининг олди олинган. Чунончи, мазкур топшириқ юборилган вақтда пахта мавсуми давом этаётган бўлиб, якуний ҳисоб-китоблар ҳали тамомланмаган эди...», деб ёзади прокуратура.

    * * *

    Шавкат Мирзиёев ўтган йили меценатликни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Ўтган ойда ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ташаббуси билан «Меценат.у» лойиҳаси ишга тушди. Лойиҳа Ўзбекистондаги меценатларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контрактини тўлашга ёрдам бериш, шунингдек, стипендиялар эълон қилишни кўзда тутади. Ҳозиргача Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва «Меҳрли қўллар» хайрия фонди барча талабалар учун жами 400 миллион сўмлик, «Xushnudbek.uz» Telegram-канали Тошкент давлат юридик университети талабалари учун жами 30 миллион сўмлик, «Нажот таълим» маркази тиббиёт соҳасида ўқиётган хотин-қизлар учун жами 15 миллион сўмлик грант эълон қилган бўлса, бу ҳафта улар сафига Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳам қўшилди. Самарқанддаги ОТМда ўқиётган талабаларнинг ўн нафари саралаб олиниб ярим йил давомида ҳар ой 1 миллион сўмдан стипендия бериб турилади. Стипендия дастурида иштирок этиш учун давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ғолибларни саралашда номзоднинг аъло ўқиши, хорижий тилларни билиши, ижтимоий ҳаётда фаоллиги ва бошқа жиҳатлар инобатга олинади.

    Ҳокимлик таълимга сармоя киритгани Trailblazer харид қилганидан кўра яхшироқдир.

    * * *

    Бу йил ҳокимлар ва умуман, раҳбарлар анча вазн ташлайдиган бўлди. Қорин айланасини ўлчаб борилиши ҳақида ўтган ҳафта ёзган эдик. Қуйидаги расмда Сирдарёда раҳбарлар вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигида спорт нормативлари топширмоқда.

    Фото: Telegram / «Davletov.uz»

    Фото: Telegram / «Davletov.uz»

    Ҳуқуқий ахборот канали ёзишича, 2020 йил 1 декабрдан барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимлар ва ўринбосарларига «Шахсий намуна» тамойили асосида ҳафтада камида бир марта автомобиллардан фойдаланмаган ҳолда ишга келиши ва кетиш тавсия этилди. Ғарб давлатларидагидек вазирлар, ҳокимларни оддий фуқаро каби кўчада учратиб қоладиган кунларимиз яқинлашмоқда. Албатта, агар барча ҳамжиҳатликда амал қилса.

    Дарвоқе, бу борадаги ҳукумат қарори раҳбарларнигина эмас, барчани кўзда тутган. Мактабларда спорт мусобақалари ўтказиш, «автомобилсиз кун» ташкил этиш, шаҳар, туман, маҳалла ва қишлоқларда пиёда ва велосипедчилар учун йўлаклар яратиш шулар жумласидан.

    * * *

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва UzAuto Motors ўртасидаги суд иши тўғрисида кўп ва хўп ёзилди. Охири, UzAuto Motors судда ютиб чиққан ҳам эди. Аммо ҳормас-толмас антимонополчилар суд қарори устидан аппеляция шикоятини киритди ва суд иши яна қайтиб кўриладиган бўлди. Бу баҳс тарихи батафсил ушбу хабарда ёзилган. Жорий йилнинг 11 декабрь куни  Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors’га боғлиқ ишни қайта кўриб чиқади. Шундай қилиб аччиқ ичакдек чўзилган суд ишини кузатишда давом этамиз.

    * * *

    Энергетика вазирлиги ҳар куни республикада электр энергияси ва табиий газ таъминоти ҳолати, ҳодисаларни ўрганиш ва чоралар кўришга, истеъмолчилар мурожаатларини таҳлил қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот беришни бошлади, деб ёзмоқда «Davletov.uz». Youtubeдаги ушбу каналда республикада электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир таъминоти ҳолати, истеъмолчилар мурожаатларини таҳлил қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги кунлик маълумот ва амалга оширилган ишлар айтиб борилмоқда.

    Энергетикага оид яна бир хабар. Ўзбекистонда маълум меъёрдан ортиқча ишлатилган электр энергияси учун устама жорий этилиши мумкин. Гарчи ток ўзи етарли берилмаётган бўлса-да, бу йўл билан исрофгарчиликларнинг олдини олишмоқчи.

    * * *

    Ҳафта ўрталарида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонга келди. Шавкат Мирзиёев жума куни уни қабул қилди. Денис Мантуров коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини олиб келди.

    Фото: Россия савдо ва саноат вазирлиги

    Фото: Россия савдо ва саноат вазирлиги

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сентябрь ойида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) Ўзбекистоннинг LAXISAM фармацевтика компанияси билан мамлакатга 35 миллион доза «Спутник V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди. 2020 йил охири ёки 2021 йил бошларида Ўзбекистон «Спутник V» вакцинасининг клиник синовларига киришиши айтилган.

    * * *

    Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизматига Алишер Усмонов янги раис этиб тайинланди. Алишер Аброрович Усмонов 1964 йилда туғилган. У илгари Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.

    Октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида фаолият юритиб келган Баҳодир Тошматов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари этиб тайинланган эди. Алишер Аброрович Усмоновни ўзбек миллиардери Алишер Бурҳонович Усмонов билан адаштирмаслик жоиз.

    «Дарё»ни ҳамиша кузатиб боринг ва энг қайноқ янгиликлардан хабардор бўлинг.

    06.12.2020, 23:32   Изоҳ (0)   22887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги қозонхонада ўртача 950 та ҳовли уйнинг бир ойлик эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган табиий газ ўғирлангани аниқланди

    06.12.2020, 23:24

    Ўзбекистонда чақалоқлар савдоси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бундай жиноятларнинг сабаблари маълум қилинди

    06.12.2020, 22:26

    Наманганда аҳолидан маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати хусусий корхона ихтиёрига берилди

    06.12.2020, 21:28

    «Ўзгидромет» 7 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    06.12.2020, 20:38

    Депутат Алишер Қодиров аҳолининг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш йўлини таклиф қилди

    06.12.2020, 19:23

    Юнусободда 10 ёшли бола пиротехника ўйнаб кўзини куйдириб олди

    06.12.2020, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.