Германиялик Хельга Шмид Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг янги бош котиби бўлади. Бу ҳақда ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Албания бош вазири Эди Рама маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Эди Раманинг маълум қилишича, ташкилотга ақлли раҳбарият керак, чунки ЕХҲТ сифат жиҳатдан янги даражага чиқиши, ўзи асосланган тамойилларга ҳақиқатдан қатъий туриши, «бир томондан Европа Иттифоқи, бошқа томондан Россия ёки бошқа давлат ўртасидаги доимий низолар юзага келадиган майдонлардан бирига айланмаслиги» учун ташкилотга бўлган ишончни мустаҳкамлаш керак.
«Мен янги раҳбарлар тайинланиши учун барчаси тайёрланганидан хурсандман. Бош котиб Хелга Шмид, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори Маттео Мекаччи, ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакил Тереза Рибейру, Миллий камчилик ишлари бўйича ЕХҲТ олий комиссари Қайрат Абдраҳмонов», — дея маълум қилган Рама ЕХҲТнинг вазирлар кенгаши очиқ мажлисида.
Ташкилот раиси янги раҳбарларнинг профессионаллиги ва малакасига тўлиқ ишонч билдирган ва ЕХҲТнинг барча иштирокчи мамлакатларини уларга келгуси уч йилда ўз ваколатларини амалга оширишда ёрдам беришга чақирган.
Аввалроқ ЕХҲТ Трампнинг АҚШ президенти сайловларидаги қоидабузарликлар ҳақидаги гапларини асоссиз деб топганди.
Изоҳ (0)