• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дубайни Дубай қилган бирлашув. 2 декабрь – Бирлашган Араб Амирликлари ташкил топган кун

    Бирлашган Араб Амирликларининг давлат сифатидаги тарихи қисқа даврни ўз ичига олади. Олтита амирлик бирлашишидан ташкил топган ушбу давлатнинг бошланиши 1971 йилнинг 2 декабрь санасига тўғри келди. Айнан шу кунда Абу-Даби, Дубай, Шаржа, Ажман, Умм ал-Кувайн ва Фужайра амирликлари бирлашди.

    Бирлашган Араб Амирликларининг давлат деб эълон қилинишидан сўнг ҳаммаси ҳал бўлиб қолмади. 1972 йилда БАА таркиби яна битта амирлик билан тўлдирилди. Расул–Хайма амирлиги Эрон билан бўлган муваффақиятсиз тўқнашувдан кейин БААга еттинчи амирлик бўлиб қўшилди. Аммо амирлик БААдан чиқиб кетишни хоҳлади ва 70 йиллар давомида бунинг учун қаттиқ ҳаракат қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    БАА ҳудудининг узоқ ва яқин тарихи

    XV аср охирида ушбу мамлакат ҳудудида Европанинг таъсири ошди. Ғарб давлатларидан биринчи бўлиб Португалия Баҳрайн, Жулфар ва Ормуз бўғози устидан назорат ўрнатиб, яриморолда ўз ўрнини эгаллади.

    XVIII асрга келиб, асосан савдо билан шуғулланувчи қирғоқдаги араб амирликлари аҳолиси кемалари Форс кўрфази портлари ўртасида юк ташишни монополлаштирган ва аҳолининг асосий тирикчилик манбайидан маҳрум қилган Буюк Британия билан курашга жалб қилинди. Бу эса «Шимолий Ҳиндистон компанияси» ва инглизлар қароқчи деб атаган маҳаллий араб аҳолиси ўртасида зиддият келиб чиқишига олиб келди.

    «Шимолий Ҳиндистон компанияси» Форс кўрфазида кўп ҳарбий экспедиция олиб борар эди. 1820 йилда улар арабларнинг еттита амирликлари амирлари ва шайхларини «Умумий шартнома»ни имзолашга мажбур қилди. Шартнома ушбу ҳудудда Англия ҳукмронлигини бошланиши ва Уммоннинг учга бўлинишини англатар эди. Ушбу ҳудуд «Музокаралари Уммон» деб номланди.

    Амирликлар ҳудудида инглизларнинг ҳарбий базалари қурилди. Ҳокимият инглизларнинг сиёсий агенти томонидан амалга оширилар эди. ХХ асрнинг 20 йилларида мустақиллик учун курашлар авж олди. Шу билан бирга, БАА ва бутун Ярим Шарқ тарихида бурилиш юз берди – Форс кўрфазида энг кўп захирага эга бўлган нефть конлари топилди.

    Назоратнинг кучайиши ва иқтисодиёт

    1922 йилда инглизлар араб шайхларининг нефть қидириш ва қазиб олиш билан боғлиқ ишларини назоратга олди. Уммон шартномасида нефть савдоси билан шуғулланиш тақиқланган бўлса-да, шайхлар тақиқланмаган марварид савдоси билан даромад кўришни бошлади. 50 йилларда нефть қазиб олиниши ва минтақада хорижий сармоялар кириб кела бошлаши ҳамда ўзлари нефть савдосидан олинган даромад билан маҳаллий аҳолининг турмуш даражаси сезиларли даражада ошди. ХХ асрнинг 20 йиллари охирида япон сунъий марваридлари пайдо бўлиши билан Уммонда иқтисодий инқироз бошланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нефтьнинг топилиши минтақадаги иқтисодий вазиятни бутунлай ўзгартирди. 1937–1939 йилларда Англия Дубай, Шаржа, Рас ал-Хайма, Абу-Даби, Ажман ва Калбадаги нефть конларини ўзлаштира бошлади. Буюк Британия Уммон шартномаси, Ироқ, Трансиордания ва Фаластин ҳудудларини бирлаштиришга уриниб кўрди, бу эса БААнинг қаршилик кўрсатишига сабаб бўлди. Лондон бирлашиш ғоясидан воз кечди.

    «Музокаралари Уммон» Иккинчи жаҳон уруши пайтида бетараф бўлди. Урушдан сўнг шайхларнинг мақоми амирликларга кўтарилди, пул ва божхона тизимларини бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди, бўлажак федерациянинг асослари қўйилди.

    Бу вақт давомида ҳудуднинг турли нуқталаридан янги нефть конлари топилди. 1965 йилда Буюк Британиянинг ташаббуси билан Лондонда етти амирликнинг йиғилиши бўлиб, унда мамлакат иқтисодий ривожланишига оид 15 та йирик лойиҳа кўриб чиқилди. 1968 йилда Буюк Британия минтақани тарк этишини ва ҳокимият маҳаллий шайхлар қўлида қолишини эълон қилди. Форс кўрфази давлатлари Араб амирликлари федерациясини тузиш тўғрисида битим имзолади. Бу федерациясига Баҳрайн ва Қатар ҳам кириши керак бўлган, аммо улар кейинчалик алоҳида давлат бўлиб кетди.

    Мустақиллик

    1971 йилнинг 1 декабрида Буюк Британия Форс кўрфазидан расман кетганини эълон қилди. 2 декабрда Музокарали Уммоннинг етти давлатидан олтита амири Бирлашган Араб Амирликлари давлати ташкил қилинганини эълон қилди. Еттинчи амирлик – Рас-эл-Хайма унга 1972 йилнинг 10 февралида қўшилди. БААга президент этиб Дубай амири Заид ибн Султон ал-Наҳайён сайланди ва мамлакатнинг биринчи конституция қабул қилинди. БАА пойтахти Абу-Даби қилиб белгиланди.

    Мустақилликнинг илк кунлар Саудия Арабистонининг қаттиқ энергетика сиёсати туфайли нефть ва нефть маҳсулотлари нархларининг кескин кўтарилиш пайтига тўғри келди. Бу эса янги давлатнинг иқтисодиёт ва ташқи сиёсатга эркин мустақил қадам қўйишини осонлаштирди.

    Нефтьдан олинадиган даромадлар ва саноат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, кўплаб эркин иқтисодий зоналарни шакллантиришга моҳирона сармоялар киритиш натижасида БАА энг қисқа вақт ичида нисбий иқтисодий фаровонликка эришди. Туризм ва молия соҳасида сезиларли даражада ривожланиш кузатилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аммо ҳаммаси шундай силлиқ кечмади. Саудия Арабистони Ал-Бурами нефть воҳаси ва бир қатор ороллар бўйича ҳудудий низолар туфайли янги БАА давлатини узоқ вақт тан олмади. Фақатгина 1974 йилда БАА пойтахтидаги музокаралардан сўнг Саудия Арабистони Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммоннинг Ал-Бурами воҳасига бўлган ҳуқуқларини тан олди, унга Сабҳа Бита ҳудуди, бир қатор ороллар ва Форс кўрфази соҳилига йўл, нефть қувури қуриш ҳуқуқи берилди.

    Бундан ташқари, амирларнинг сиёсий қарашларидаги рақобат йўқолмади. Абу-Даби шайхи ва президент Зайд ибн Султон ал-Наҳайён давлатнинг федерализмини кучайтиришга интилса, Дубай шайхи ва вице-президент Рашид бин Саид ал-Мақтум ҳар бир амирлик мустақил бўлиши керак деб ҳисобларди.

    БААнинг мустақилликдан кейинги тарихида биринчи уруш Эрон-Ироқ жанги бўлди (1980–1988 йиллар). Баъзи амирликларнинг ҳукмдорлари Ироқни, бошқалари Эронни қўллаб-қувватлади. 1978 йилда Шаржада ҳокимият учун кураш бошланганда амирликлар ўртасидаги зиддиятлар авжига чиқди: Абдул Азиз ал-Қосимий ҳокимиятни укаси ҳукмрон шайх Султон ибн Муҳаммад ал-Қосимийдан олишга ҳаракат қилди. Абдул Азизга Шайх Зайд ёрдам берди. Зиддиятли вазият ҳукмдорлар олий кенгаши йиғилишидан кейингина ҳал қилинди, унга кўра, шайх Султоннинг ҳокимияти тикланди.

    БААнинг яқин тарихига назар соладиган бўлса, у 2003 йилдаги Ироқ урушида ўз ҳудудига АҚШ қўшинларини жойлаштиришга рухсат берган ва БАА ҳукумати ироқлик жабр кўрган аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатди.

    2004 йил 2 ноябрда Бирлашган Араб Амирликларининг биринчи президенти шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён вафот этди. Унинг ўрнини шу кунгача БААнинг ҳукмдори бўлиб турган шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳян эгаллади. У биринчи президентнинг тўнғич ўғли эди.

    Миржалол Қосимов тайёрлади.

    03.12.2020, 23:58   Изоҳ (0)   25058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хельга Шмид Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг янги бош котиби бўлади

    03.12.2020, 22:25

    Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ ҳокимиятдалиги вақтида уюштирилган базмлар иши бўйича сўроқ қилинади

    03.12.2020, 21:11

    Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги урушда кўрган йўқотишлари ҳақида маълумот берди

    03.12.2020, 20:44

    Москвада 5 декабрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади. Дастлаб шифокорлар ва ўқитувчилар эмланади

    03.12.2020, 20:09

    «Бу йил келманглар». Санкт-Петербург ҳукумати туристлардан Янги йилни бошқа шаҳарда кутиб олишни сўради

    03.12.2020, 19:57

    COVID-19 беморларининг айримларида касаллик ноодатий кечаётгани маълум қилинди

    03.12.2020, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.