• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев субсидия ва кредитлар ҳисобига қишлоқлардаги жамоат транспортини ривожлантириш бўйича топшириқ берди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 ноябрь куни ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда 2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Халқ қабулхоналарига жамоат транспорти масаласида 3 мингдан зиёд мурожаат бўлгани ва бу соҳада камчиликлар кўплигини кўрсатиши қайд этилди.

    23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини бошқариш ва инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси кўриб чиқилган эди. Ўшанда давлат раҳбари бу янги тизимни бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берганди. Транспорт вазирлиги ва ҳокимликлар томонидан шу борадаги имкониятлар ўрганилиб, таклифлар тайёрланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда ушбу таклифлар ҳар бир ҳудуддаги биттадан туман ва шаҳар мисолида муҳокама қилинди.

    Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат бўйича кунига қарийб 20 миллион йўловчидан бор-йўғи 4,4 миллиони ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Бу кўрсаткич Андижон, Қашқадарё, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бундан ҳам паст. 1200 та қишлоқ туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган.

    Президент қишлоқдан туман марказигача ҳамда у ердан вилоят марказигача бўлган транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Одамлар учун шаҳар, туман ва қишлоқлар орасида транспортни қулай, хавфсиз ва осон қилиш керак. Бу хизматлардан халқ рози бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

    «Масалан, бунинг учун йўловчи ташиш харажатларининг бир қисмини босиб ўтилган масофа ва йўловчи сонидан келиб чиқиб субсидиялаш мумкин. Шу боис Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигига туманлар ичида йўловчи ташувчи корхоналар харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Келгуси йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуддаги биттадан туманда ушбу янги тизим тажрибадан ўтказилиб, жорий этилади», — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туманлардан вилоят марказларига қатновчи автобуслар эскиргани, айримлари хизмат муддатидан ортиқ фойдаланилаётгани кўрсатиб ўтилди. Автобуслар билан таъминланганлик даражаси ҳар 100 минг аҳолига 24 тани ташкил этади. Бу кўрсаткич Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Андижонда 15 тага ҳам етмайди. Транспорт паркини янгилаш учун келгуси йилда қўшимча 800 та автобусга эҳтиёж мавжуд.

    «Юртимизда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг нархи хорижникига нисбатан юқори экани, шу боис маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, автобус ва микроавтобуслар нархини тушириш муҳимлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

    Йўловчи ташувчи корхоналар автобус харид қилиш учун оладиган кредитлар фоизининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисмини қоплаш ва уларга кафиллик бериш тартибини жорий қилиш топшириғи берилди.

    Таъкидланишича, Президент Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти йўналишларини оптималлаштириш заруратига алоҳида эътибор қаратган.

    Вилоят ҳокимлиги ва мутасадди вазирликларга Самарқанд шаҳрида қулай транспорт тизимини яратиш бўйича Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Унда йирик чорраҳаларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, алоҳида йўлакли автобуслар ҳаракатини ташкил этиш, кўп ўринли автобуслар қўйиш ва интервалларини қисқартириш чоралари белгиланади. Шунингдек, мамлакатдаги 30 та шаҳар бўйича шундай бош режалар ишлаб чиқилади.

    Транспорт университети фаолиятини соҳадаги ислоҳотлар билан узвий боғлаш, профессор-ўқитувчи ва талабаларни бу жараёнга кенг жалб этиш бўйича кўрсатма берилди.

    «Транспорт-логистика масалаларига кўп йиллар илм билан ёндашилмади. Замонавий кадрларнинг етишмаслиги бу соҳадаги энг оғриқли муаммо», — деди Президент.

    Аҳоли талабидан келиб чиқиб, янги йўналишлар очиш, мавжудларини қайта кўриб чиқиш, автобус бекатларини реконструкция қилиш, бунга хусусий секторни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди. Бу борадаги чора-тадбирлар ижроси жойларга чиққан ҳолда ўрганиб борилиши, халқ депутатлари кенгашларида ҳар уч ойда транспорт тизими раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиб, аниқ вазифалар қўйилиши белгиланди. Соҳага оид қонунларнинг бугунги кун талабига жавоб бермайдиганларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг марказий кўчаларига паркоматлар ўрнатиш бўйича топшириқ берди
    • Тошкентдаги 24 та йирик чорраҳанинг ҳаракатланиш тартибини оптималлаштириш орқали тирбандликни 64 фоиз камайтириш режалаштирилмоқда
    • Тошкент метрополитенини бошқариш шаҳар транспорт бошқармасига ўтказилади
    • Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги халқаро йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича топшириқ берди

    30.11.2020, 21:34   Изоҳ (0)   17466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Тошкент Янги йил байрамига тайёрланмоқда

    30.11.2020, 21:22

    Урганч туманлараро суди судьяси пора билан қўлга тушди

    30.11.2020, 20:57

    Янгийўлдаги хонадонда газ портлаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    30.11.2020, 20:33

    Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати пасаяди

    30.11.2020, 20:09

    Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

    30.11.2020, 19:18

    Сурхондарёда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 дарахтга бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

    30.11.2020, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.