Тошкент вақти билан 26 ноябрь куни соат 22:26 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Ер силкиниши магнитудаси эпимарказда 5,5 баллни ташкил қилган ва 10 километр чуқурликда юз берган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналиш бўйича 529 километрни ташкил қилган.
Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:
- Тошкент — 2 балл.
- Наманган — 2 балл.
- Андижон — 2 балл.
- Фарғона — 2 балл.
- Гулистон — 2 балл.
- Жиззах — 2 балл.
- Самарқанд — 2 балл.
- Термиз — 2 балл.
- Қарши — 2 балл.
Изоҳ (0)