Mercedes-AMG GT Black Series купеси — немис маркаси тарихидаги энг кучли автомобиль — Нюрбургрингда серияли автомобиллар ўртасида мутлақ рекордни ўрнатди. Бу ҳақда автомобиль ишлаб чиқарувчининг матбуот хизмати маълум қилди.
Автомобильни FIA GT ёрдамида жаҳон рекорди ва «24 соатли Нюрбургринг» суткалик марафони ғолиби, шунингдек, 2017 йилда DRM кузовли сериясининг Москва босқичи ғолиби, немис пойгачиси Маро Энгел бошқарган.
Энгел 20,8 километрли трассани 6 дақиқа 43,616 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлган. Бу Италиянинг Lamborghini Aventador SVJ суперкари томонидан 2018 йилда ўрнатилган рекорддан бир сонияга камроқ.
Пойгачи «Кессенхен» бурилишида соатига 270 километр, «Доттингер Хохе» тўғри йўлида эса 300 километр тезликдан ошган. «Бу GT3 классида беллашадиган пойга машинамдан кўра сезиларли даражада тезроқ», — дейди Энгел.
Компания тарихида энг кучли автомобилга айланган Mercedes-AMG GT Black Series 2020 йилнинг ёзида тақдим этилган. Суперкарга 730 от кучи ва 800 Нм айланувчи моментга эга В8 твин-турбодвигатели ўрнатилган.
Шунингдек, модель cоил-оверъли «подвеска» ва AMG Ride Control амортизаторлари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, машина GT3 ва GT4 қайта ишланган аэродинамик «обвес»га эга.
Mercedes-AMG GT Black Series купеси дастлабки 100 км/соат тезликка 3,2 сонияда, 200 км/соатга эса 9 сонияда эришади. Максимал тезлиги — 325 км/соат.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июнь ойида Америкадаги Specialty Vehicle Engineering (СВЕ) чекланган нусхада яратилган ўрта ўлчамли дунёдаги энг тезкор пикап — Syclone’ни тақдим этганди.
Изоҳ (0)