Mitsubishi’нинг Америкадаги офиси дилерлик марказлари билан ҳамкорликда коронавирусга қарши курашнинг янги усулини таклиф этди. Эндиликда машинанинг маркаси ва моделидан қатъий назар, исталган инсон Diamond Premium Care хизматидан фойдаланиши ва салонга АҚШ Атроф-муҳитни қўриқлаш агентлиги (EPA) томонидан тасдиқланган дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов бериши мумкин, деб ёзади Motor.
Mitsubishi Motors North America бу каби хизматни жамоатчилик даражасида таклиф этган биринчи компанияга айланди. Салонни ва автомобиль иқлим тизимини дезинфекция қилиш учун у EPA томонидан сертификатлаштирилган Diamond Premium Care кўп функциялари спрейидан фойдаланади. Мазкур спрей микробларни ўлдириш ва ёқимсиз ҳидларни йўқотиш имкониятига эга бўлиб, у BioPledge фирмаси томонидан яратилган.
Спрейнинг самарадорлиги — 99,9 фоиз. У деярли барча бактерия ва вирусларни, жумладан, коронавирус инфекциясининг қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2’ни ҳам ўлдиради, фақат қаттиқ ва ғовакциз юзаларда. Машинага ишлов беришга ўртача 10 дақиқа талаб этилади. Машина интерьери унинг ичидаги элементларга тўғридан-тўғри спрей сепиш орқали, иқлим тизими эса ташқаридан ҳаво кирувчи панжара тешиклари орқали қайта ишланади. Бу каби хизмат нархи 19,95 доллардан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Хитойнинг Geely компанияси коронавирусга қарши ҳимояга эга кроссовер ишлаб чиқаришни бошлагани ва ушбу моделга бир суткада 30 мингта буюртма келиб тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)