Италия терма жамоаси 11 ноябрь, чоршанба куни Эстонияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Флоренцияда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Италияликлар сафида Винченцо Грифо дубль қайд этган бўлса, Федерико Бернардески ва Риккардо Орсолини бир мартадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Шу тариқа Роберто Манчини қўл остидаги жамоа кетма-кет учта ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган ҳолда ғалабага эришди. Бунақаси Италия терма жамоаси тарихида 1994 йилдан бери илк бор кузатилди ва рекорднинг такрорланиши бўлди.
Эстонияга қарши баҳсга қадар Италия терма жамоаси АҚШ (1:0) ва Молдовани (6:0) мағлуб этганди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)