Касаба уюшмалари федерациясининг 11 ноябрь куни бўлиб ўтган VIII қурултойида Қудратилла Мирсагатович Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси лавозимига бир овоздан сайланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, унинг номзоди Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия қилинди. Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этган.
«Айни вақтда Федерация раиси ўринбосарлари, Раёсат аъзоларига номзодлар тавсия этилиб, сайлов жараёни давом этмоқда», – дейилади уюшма хабарида.
Изоҳ (0)