• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12937.93
    • RUB161.1
    • EUR14665.14
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев UzAuto Motors машиналарини олиш учун 85 фоизлик олдиндан тўлов тартибини танқид қилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram каналида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналарни олиш учун аввалдан 85 фоиз тўлов қилиш масаласини танқид қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Ҳамма биладики, UzAuto Motors дилерлари билан автомашина сотиб олишда шартнома қийматининг камида 85 фоизини олдиндан тўлаш талаблари кўрсатилган.

    Монополистнинг истеъмолчига диктовкаси шу қадар кучлики, ҳеч ким нега 85 фоиз олдиндан тўлов қилишим керак ўзи, деб сўраб ҳам ўтирмайди.

    Машина пули тўлангач, миниб кетилса-ку, майли, лекин пули тўлангач, ойлаб машина чиқишини кутсанг ҳам 85 фоиз пул тўлаш қайси ақлга сиғади?

    Амалдаги қонунчиликка кўра, шартнома шартлари кучга кириши учун 15 фоиз олдиндан тўлов кифоя. Бу меъёрлар бундан 25 йил аввалги фармонда белгилаб қўйилган.

    Айтишингиз мумкин, фармонда олдиндан тўловнинг энг кам миқдори 15 фоиз этиб кўрсатилган. Демак, 50 фоиз ҳам, 85 фоиз ҳам, ҳатто 100 фоиз ҳам мумкин деб. Ҳа, шундай, лекин қонунга кўра бу томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.

    Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Томонлар ўртасида шартнома нарсаси, миқдор, нарх ва бошқа муҳим шартлар тўғрисида келишувга эришилса, истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ўртасида шартнома тузилган ҳисобланади.

    Лекин сиз UzAuto Motors билан 15 фоиз олдиндан тўлов шартларида автомашина сотиб олиш учун шартнома тузишга уриниб кўринг. Қонун бўйича бунга ҳақли бўлсангиз ҳам асло бунинг иложи йўқ, чунки улар монополист диктовкаси билан тузилган шартноманинг битта ҳарфини ҳам ўзгартиришмайди. Нега? Чунки у монополист.

    Энди сиз масалан, мебель сотувчи билан шартнома тузинг, шартноманинг ҳар бир бандини сотувчи билан муҳокама қилиб, ўзаро келишув асосида белгилайсиз, бемалол 15 фоиз олдиндан тўлов билан мебель буюртма қила оласиз. Чунки сизда мебель олишда танлов бор.

    Шунга шунчами, дейсизми? 85 фоиз олдиндан тўлов бу UzAuto Motors учун текин кредит, сиз учун эса ортиқча тўлов аслида.

    Масалан, ўтган ҳафтада 2021 йил июнь ойида автомашина чиқариш шартларида Labo автомашинаси сотиб олиш учун шартнома тузиши мумкин эди (ҳозир салонларда Labo’га шартнома қолмаган).

    Яъни 85 фоиз тўлов қилган харидор Labo’ни 8 ой кутади (яна +30 кун ҳам қўшилган). 76 миллион сўмлик Labo’нинг 85 фоизи 65 миллион сўм бўлади. Ваҳоланки, харидор Labo олишга шартнома тузиш учун 65 миллион сўм эмас, 11 миллион тўлашга тўла ҳақли. Йўқ, UzAuto Motors монопол шартларини тиқиштириб, бунга асло рози бўлмайди. Натижада харидорнинг 54 миллион сўм пули 8 ойга музлайди. Агар шу пулни харидор энг паст ставка йиллик 14 фоиз устама билан банк депозитида 8 ой сақласа, камида 5 миллион сўм қўшимча даромадга эга бўлган бўларди. Бу дегани ўша 76 миллион сўмлик Labo харидорга 76 миллион сўм эмас, камида 81 миллион сўмга тушяпти.

    Харидордан олдиндан 85 фоизлик тўлов олган UzAuto Motors нима қилади, аввало ўзининг пулига эмас, харидорнинг пулига автомашина ишлаб чиқаради, яна банклардаги депозитларда бир неча ой сақлаш эвазига даромад ҳам кўради.

    Дарвоқе, Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors АЖ автомашиналари таннархини ҳисоблаганида харидорлардан 85 фоизлик тўлов ҳисобига йиғилган маблағларни монополистнинг банк депозитларига жойлаштиришдан олинган миллиардлаб даромадларни инобатга олганмикан?

    Маълумот учун: UzAuto Motors (GM Ўзбекистон АЖ) 2011 йилга қадар ҳам 15 фоиз олдиндан тўлов шартларида шартномалар тузиб келган.

    Депутат сифатида Монополияга қарши кураш қўмитасидан UzAuto Motors АЖ дилерларидан автомашина сотиб олишда 85 фоизлик олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги қонунчилигимизга мувофиқлиги масаласини ҳам алоҳида ўрганиб чиқишни сўраб қоламан. UzAuto Motors АЖ эса олдиндан 85 фоиз тўлов эвазига шаклланган миллиардлаб бепул маблағлар ҳисобидан эга бўлаётган қўшимча даромадлари қай йўналишда сарфланаётганини очиқласа, ёмон бўлмасди.

    Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

    Эслатиб ўтамиз, депутат Расул Кушербаевнинг аввалги танқидлари ортидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилнинг июль ойида UzAuto Motors АЖга нисбатан иш қўзғатган. Қўмита компания томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузиш аломатларини аниқлаган.

    Қўмитанинг 2020 йил 19 август куни ўтказилган йиғилишида махсус комиссия томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра, автомобиллар нархи 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширилгани аниқланган. Қўмита нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган.

    Мазкур ўрганиш натижалари омма учун эълон қилингач UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилишини билдирган. Кейинчалик компания Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилгани маълум бўлган.

    Расул Кушербаев бунга ўз муносабатини билдириб, «Кўрамиз, суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкан. Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан ҳафсала пир бўлмасин-да, ишқилиб», — дея ёзганди.

    UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд жараёни 2 октябрь куни бошланган, 9 октябрда ўтказилган суд мажлисида UzAuto Motors товарлар нархини шакллантириш махфий ҳужжатларга асосланганини билдирган ва суд 16 октябрдаги мажлисда ишни ёпиқ тартибда кўришни бошлаган.

    23 октябрда бўлиб ўтган суд мажлисида UzAuto Motors четдан олиб келинган бутловчи эҳтиёт қисмларнинг нархи ошиши, хорижий валюта курси ошиши таннархларни шакллантиришида таъсир қилишини таъкидлаб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу ҳолатни ҳисобга олмаганини билдирган. Бунга жавобан қўмита вакиллари текшириш давомида бир неча маротаба ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида компания томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, текшириш муддати якунланишига кам вақт қолганлиги сабабли умумий ҳисоб-китоблар танлов асосида ўрганиб чиқилганлиги маълум қилган.

    Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30-октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

    Суд жараёнлари орасида UzAuto Motors компанияси турли баёнотлар қилиб, Монополияга қарши курашиш қўмитасини ОАВга босим ўтказаётганликда айблади. Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса UzAuto Motors’ни давлат органига нисбатан ахлоқий меъёрлардан чиқмаган ҳолда мулоҳаза юритишга чақирди. Якунда UzAuto Motors’нинг мазкур айблови ўз тасдиғини топмади. Расул Кушербаев суднинг мазкур қарорига муносабат билдириб, «Янги Ўзбекистондаги эски Ўзбекистонга ‘ғалаба’ муборак», — деб ёзган.

    24 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ҳамда Бекмирза Эшмурзаев Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасига импорт машиналар бож тўловига оид депутатлик сўрови юборган. Мазкур сўровга Давлат божхона қўмитаси махфий жавоб қайтарган.

    09.11.2020, 10:22   Изоҳ (0)   42394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ярим йил COVID-19 беморлари орасида яшаб касал бўлмаган бош шифокор мактабга чиқа бошлаган неварасидан коронавирус юқтириб олди

    09.11.2020, 10:10

    Ўзбекистонда олимларнинг янги маошлари эълон қилинди

    09.11.2020, 09:32

    «Энергия экспорти ҳажми импорт билан тенг. Биз импортчи мамлакатмиз дейишимиз нотўғри» – Энергетика вазири ўринбосари

    09.11.2020, 09:21

    Тошкент вилояти СЭОМнинг собиқ сўконғич раҳбари 1,1 млрд сўмни ўзлаштиришда гумон қилинмоқда

    09.11.2020, 08:12

    2020 йилнинг тўққиз ойида тиббиёт ходимларининг қанчаси жиноий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

    09.11.2020, 08:05

    Ўзбекистон газ бўйича «Лукойл» олдидаги қарздорлигини мунтазам қоплаб келмоқда

    09.11.2020, 07:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида



    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ким Кардашьян 44 ёшида ҳуқуқшунос дипломига эга бўлди

    Лайфстайл | 22 май, 17:54

    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 22 май, 18:00

    Москва аэропортларида дрон ҳужумлари туфайли ўнлаб рейслар кечиктирилди

    Дунё | 22 май, 17:49

    Тошкентдаги “дом”да содир бўлган портлаш 6 та хонадон эгасини “кўчада қолдирди”. Мирзо Улуғбек ҳокими эса ваъда беришдан нарига ўтмаяпти

    Ўзбекистон | 22 май, 17:32

    “Россия хаёлпарастлардан тезроқ қутулиши керак” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 22 май, 17:15

    Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирс Мусарнинг музокаралари бўлиб ўтди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 22 май, 17:05

    Ўзбекистоннинг U-17 Осиё кубогидаги иштироки эътироф этилди

    Спорт | 22 май, 16:55

    Зарядкага қўйилган смартфон ёнида ухлаш хавфсизми? 

    Технологиялар | 22 май, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.