• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Барча даврларнинг энг ноёб археологик топилмаси. Тутанхамон қабрининг очилиши ҳақида

    1922 йил 4 ноябрь куни Мисрнинг Подшоҳлар водийсида фиръавнларнинг XVIII сулоласидан бўлган ҳукмдор Тутанхамоннинг қабри топилди. Ушбу топилмадан кейин жаҳон нашрларида турли афсоналар тўқилди. Буларнинг барчаси экспедиция иштирокчиларининг сирли ўлимига алоқадор деб ҳисобланган «Тутанхамон қарғиши» билан боғлиқ миш-мишлар эди. Улар қандай пайдо бўлди ва қаердан келиб чиқди? «Дарё» шу ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Барчаси археолог, экспедиция раҳбари Ҳовард Картернинг канарейкасини номаълум ердан келиб қолган кобра ютиб юборишидан бошланди. Картернинг ёлланган маҳаллий ишчилари бунда қандайдир бир хосиятсизлик борлигини айтиб огоҳлантирди. Чунки кобралар Фиръавнлар қабрларининг қўриқчилари деб ҳисобланарди. Одамлар қабрнинг очилмаслигини, унинг ичига кирмасликни илтимос қилди.

    Ноёб археологик топилма

    Барча огоҳлантиришларга қарамасдан, тайёргарлик ишлари якунланганидан кейин 1922 йил 26 ноябрь куни Картер экспедиция учун ҳомийлик қилаётган Лорд Карнарвон ҳамда унинг қизи леди Ҳерберт ҳамроҳлигида мақбара ичига киришга муваффақ бўлди. Бу ҳақида Картер ўз хотираларида шундай ҳикоя қилади: «Дастлаб ҳеч нарсани кўришнинг иложи бўлмади. Хонадан чиққан иссиқ шамол шамчироқнинг оловини пилдиратди. Кейин қоронғиликка ўргана бошлаган кўзларим тасвирларни – ғалати ҳайвонлар, ҳайкаллар ва олтиннинг ялтирашини кўрди».

    Лорд Карнарвон ва қизининг нимани кўргани ҳақидаги саволига Картер «хазина» деб жавоб берди. Хонада юзлаб буюмлар йиғиб қўйилган эди. Zoomорф кўринишидаги дафн тўшаклари, нозик дид билан ишланган сандиқлар, безатилган вазалар, курсилар, ҳассалар, безалган аравачалар ва ҳоказолар бор эди. Хонанинг охирида икки фиръавн ҳайкали муҳрланган эшикнинг қўриқчилари сифатида жойлаштирилган эди ва улар кўзни қамаштирарди. Гўрхона бузилмаган ҳолда турарди.

    Мазкур иккинчи хона 1923 йилнинг 17 февраль куни таклиф этилган юқори мартабали меҳмонлар – Бельгия қироличаси Элизабет ва унинг ўғли Леополд ҳамроҳлигида очилди. Деворлари мовий ва тилларангли безаклар билан безалган хонанинг ўртасида учта саркофаг ичида Тутанхамоннинг уч минг йилдан буён тегилмаган мумиёланган жасади ётарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Бу жойни хор қилганларга ўлим қанотини қоқажак»

    Қоҳирага етиб келган журналистлар барча замонларнинг энг ноёб топилмаси ҳақида дунёга жар солди. Уларнинг ҳикоялари, айниқса, топилмадан олти ҳафта ўтгач Лорд Карнарвоннинг қандайдир хавфли касалликка чалиниб қолганидан кейин ҳайратланарли бўла бошлади.

    Матбуот археологлар эътиборсиз қолдирган, мақбарага кираверишда ўйиб ёзилган қуйидаги ёзувга диққат қаратди: «Бу жойни хор қилганларга ўлим қанотини қоқажак». Шундай қилиб, «Тутанхамон қарғиши» ўқувчиларни юз йилдан буён ҳайратлантириб келмоқда. Журналистлар шундан кейин «сирли ўлимлар» ҳақида ёза бошлади. 1923 йилнинг 5 апрель куни экспедиция ҳомийси Лорд Карнарвон Эдвард Ҳерберт касаллик оқибатида вафот эди.

    Канадалик мисршунос профессор Ла Флёр май ойида, Карнарвоннинг акаси полковник Ҳерберт сентябрь ойида вафот этди. 1924 йил яна бир археолог Ҳю Ивлин Уайт, мумиёни радиология орқали текширган радиолог Арчибалд Дуглас Ридлар вафот этади. Шундай қилиб, 1939 йилгача, яъни Картер ўлимигача 27 нафар экспедицияда қатнашганлар бирин-кетин вафот этди.

    Барча ўлимларнинг сабаби оддий

    Бир нечта олимлар, қанчалик жиддий бўлишмасин, энг бемаъни фаразларни ҳам илгари суришдан чекинмади: мумиёлашда ишлатилган ширин бодом ёғи сианидга айланиб қолган; қабрнинг машъалалари маргимушга ботирилган; археологлар минг йиллик вируснинг қўзғалиши натижасида юзага келган асфиксатик пневмонияга чалинган... Бошқаларнинг фикрича эса бу фиръавн билан бирга мақбарага қўйилган озиқ-овқатлардаги аллергик моғорлар сабабли келиб чиққан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Мутахассислар эса бу борада қатъий фикрга эга: бир жойда бунчалик узоқ муддат сақланиб қоладиган бирор бир микроб ёки замбуруғ мавжуд эмас. Шундай қилиб, мазкур «сирли ўлимларнинг» сабаби жуда оддий.

    Саломатлиги нозик бўлган Лорд Карнарвон инфекция ташувчи пашша чақиши оқибатида юқтириб олган сепсисдан вафот этган бўлса, полковник Ҳерберт Лондонда тишида ўтказилган жарроҳлик амалиёти оқибатида вафот этди. Ивлин Уайт эса ўзини осиб қўйди. Археолог Ҳовард Картер мақбара очилганидан 12 йил ўтибгина вафот этди.

    Бельгия қироличаси Элизабетга келадиган бўлсак, у 1965 йилда 89 ёшида оламдан ўтди. Леди Ҳерберт ва шаҳзода Леополдларнинг иккаласи ҳам 1980 йилларда вафот этди. Шундай қилиб, «Фиръавн қарғиши»нинг ягона қурбони жаноб Картернинг бечора қушчаси бўлди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    05.11.2020, 11:59   Изоҳ (0)   66927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёда коронавирусдан ўлим ҳолатлари сони бўйича антирекорд қайд этилди

    05.11.2020, 11:36

    Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 48 млн кишидан ошди

    05.11.2020, 10:56

    Трамп муҳим аҳамиятга эга тўртта штатда ғалаба қозонганини эълон қилди

    05.11.2020, 10:34

    Байден: «Овозлар ҳисоб-китоби якунланганидан сўнг ғалаба қозонамиз»

    05.11.2020, 10:11

    Байден икки энг муҳим штатда — Висконсин ва Мичиганда ғалаба қозонди

    05.11.2020, 09:57

    АҚШда коронавирусдан вафот этган республикачи штат қонунчилик мажлиси сайловида ғолиб чиқди

    05.11.2020, 09:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.