«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига доирасида «Реал»га қарши кечган ўйиндан (1:3) кейин VAR тизими ҳақидаги гаплари учун жазога тортилиши мумкин.
Испания футбол федерацияси (RFEF) мусобақалар ўтказиш бўлими Куманга нисбатан тартиб интизом иши очади.
Янги регламентга кўра, 57 ёшли мутахассис икки ўйиндан 12 та ўйингача дисквалификация олиши ва 601 евродан 3 минг еврогача бўлган миқдорда жарима тўлаши мумкин.
Куман «Эль-Класико»дан кейин қуйидаги гапларни айтганди: «Тушунмаяпман, VAR бизга қарши ишлаяпти. «Барселона» мағлубиятга лойиқ эмасди. Баҳсли пенальти натижага таъсир ўтказди».
RFEF шунингдек, ижтимоий тармоқда «Реал»га қарши ўйин бош ҳакамидан нолиган Хави Вилажоанга ҳам тартиб интизом иши очади.
Аввалроқ RFEF «Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегринига нисбатан иш очганди. Мутахассис «Реал»га қарши кечган ўйиндан (2:3) кейин шундай гапларни айтганди: «Бирданига «Реал» ва VAR’га қарши ўйнаш жуда қийин».
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)