Австрия пойтахти Вена шаҳрида юз берган терактда гумонланаётган шахс мамлакат шимолидаги Линц шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Kronen Zeitung хабар берди, деб ёзмоқда Meduza.
ОRF телеканалининг ёзишича, Линцда 3 ноябрь куни теракт юзасидан машҳур террорчи қўлга олинган. Австрия полицияси эса ҳозирча бу маълумотни тасдиқламаган.
Маълум қилинишича, Cobrа махсус бўлинмаси бир эркакни қўлга олган, бироқ унинг шахси ошкор қилинмаган. Полиция гумонланувчининг устига қўққисдан бостириб борган, у қаршилик кўрсатмаган. Шунингдек, полиция иш бўйича гувоҳ ҳисобланаётган бир ёки икки нафар аёлни ҳам қўлга олган.
Шунингдек, Қуйи Австралия федерал ерининг Санкт-Пёльтен шаҳрида ҳам 3 ноябрь куни тергов бўйича олиб борилаётган тергов доирасида икки нафар эркак қўлга олинган.
Венада 2 ноябрь куни кечаси юз берган теракт пайтида полициячилар бир нафар террорчини йўқ қилган. Австрия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу одам 20 ёшли Фейзулай Куйтим бўлган. У аввалроқ ИШИД сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетишга урингани учун судланган. Теракт оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, Венадаги ҳужумда тўрт киши иштирок этган бўлиши мумкин. Аввалроқ Венада теракт содир этган шахс ИШИД тарафдори бўлиб чиққани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)