Google харитасидан уйини қидирган йигит тўсатдан 2020 йилнинг январида вафот этган отасини топиб олди. Бу ҳақда у Reddit тармоғига ёзиб қолдирган.
Таъкидланишича, отасининг ўлимидан кейин у оиласи билан бирга уйни сотишга қарор қилган. Йигит уйини Google харитасидан кўрмоқчи бўлган вақт кадрда отаси борлигига гувоҳ бўлган. У отасини оддий кийимда уй деворларини бўяётганини ёзиб қолдирган.
Шунингдек, йигит отаси сўнгги 10 йил давомида уйни, тахминан, 5 марта бўягани, у ҳеч қачон шошмагани, ҳафталаб ушбу иш билан шуғуллангани сабаб у доим уйни бўяш билан машғулдек туйилганини билдирган. Қўшимча қилинишича, йигитнинг отаси глиобластома — мия саратони ташхиси қўйилганидан кейин 6 ой ўтиб вафот этган.
Аввалроқ индонезиялик блогер Ледия Элан Сафитри Google харитасида вафот этган онасини кўриб қолгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)