• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистон ТИВ Қорабоғ муаммосини ечишнинг ягона йўлини айтди

    Тоғли Қорабоғ муаммосини фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкин. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда айтилади, деб ёзади «РБК».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Биз яна бир карра таъкидлаймиз, Тоғли Қорабоғ низоси фақатгина ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислиги доирасида — халқаро мандатга эга форматда тинч йўл билан тартибга солиниши мумкин», — дея қайд этди вазирликдагилар.

    Дипломатик муассаса қўшимча қилишича, Арманистон ЕХҲТ Минск гуруҳига раисдош мамлакатлар етакчилари ҳамкорлигида 10 ва 17 октябрда келишилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битимларнинг сўзсиз бажарилишини қўллаб-қувватлайди.

    Шунингдек, Ереван Озарбайжон ва Туркияни ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш бўйича «халқаро ҳамжамиятнинг уринишларига тўсқинлик қилиш сиёсати»дан, шунингдек, «айбни Арманистон томонига ағдариш»дан воз кечишга чақирди.

    Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян ушбу босқичда Тоғли Қорабоғдаги низонинг дипломатик ечими йўқлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Ереван ўз талабларини енгиллаштириб, муросага келишга уринди, аммо Боку томонидан жавоб қадами қўйилмади.

    У мамлакат аҳолисига қилган мурожаатида халқни қўлга қурол олиб, ватанни ҳимоя қилишга чақирди. «Асосий мақсадимиз охиригача курашиш ва халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бугун Озарбайжон эгаллаб турган позиция биринчи навбатда қўлга қурол олиш ва ватанни ҳимоя қилишни тақозо этмоқда», — деди у.

    Туркия эса Боку илтимос қилса, «иккиланмасдан» Озарбайжонга аскарларини жўнатиши ва ҳарбий кўмак беришини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар тинчликка эришиш учун қилинган иккита уринишга қарамасдан, 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

    19 октябрда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги можаро бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилган. Кейинроқ Пашинян Тоғли Қорабоғда Россия учун бевосита хавф солувчи Сурия террорчилик гуруҳлари жангарилари бўлганлиги учун Москва у ерда аксилтеррорчилик операцияларини ўтказиш учун асосга эга эканлигини айтган.

    22.10.2020, 16:22   Изоҳ (0)   30097
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда бир суткада 16 мингга яқин кишида COVID-19 аниқланди

    22.10.2020, 15:33

    Бишкекда бир ҳафтада иккинчи бор мэр алмашди

    22.10.2020, 13:59

    Россия ва Эрон АҚШ президентини сайлаш жараёнларига аралашишга уринаётгани маълум қилинди

    22.10.2020, 12:32

    Туркия Озарбайжонга ёрдам учун қўшинларини юборишга тайёрлигини маълум қилди

    22.10.2020, 11:10

    Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 41 миллиондан ошди

    22.10.2020, 10:59

    NYT: Трампнинг Хитой банкида ҳисоб рақами бор

    22.10.2020, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик шифокорлар янги нейроимплант ёрдамида фалаж беморнинг юриш қобилиятини тиклади

    Технологиялар | 26 июн, 15:20

    Россияда мактабга бормайдиган мигрант болаларни оиласи билан ҳайдаш таклиф қилинди

    Дунё | 26 июн, 15:10

    Ўзбекистоннинг ядровий зарарни қоплаш бўйича конвенцияга қўшилиши маъқулланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 15:00

    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

    Реклама | 26 июн, 15:00

    Орзудаги таътил: дунёнинг энг қиммат курортлари

    Лайфстайл | 26 июн, 14:50

    АҚШда жазирама сабаб 150 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди

    Дунё | 26 июн, 14:20

    “Башакшеҳир” Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмаяпти

    Спорт | 26 июн, 14:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.