«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган «Ференцварош»га қарши ўйин олдидан жамоанинг мусобақадаги истиқболлари ҳақида гапирди.
Биз хотиржамликни сақлаш учун мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз. Бу қийин ўйин бўлади, «Камп Ноу»да ғалаба қозониш муҳим.Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Ференцварош» учрашуви 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Учрашув (Тошкент вақти билан) соат 00:00 да бошланади.«Барселона» футболчилари ва мураббийлари доимо ғалаба қозониш учун босимни ҳис этиб туради. Биз клубдаги вазиятдан хабардормиз, жамоадан ташқарида биз таъсир ўтказа олмайдиган масалалар бор. Аммо биз эртанги ўйинни некбин кайфиятда кутмоқдамиз.
Аввалги Чемпионлар Лигасида «Барселона»га нима етишмаганини билмайман. Агар бу мавсумда муваффақиятсизликка учрасак, унда бунинг учун мен жавобгар бўламан.
«Барселона»да сиз Испания ва Европада чемпионликни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишингиз керак. Аммо кучли жамоалар кўп ва сиз ўз даражангизни исботлашингиз керак. Клубда бўлган барча воқеалардан сўнг «Барселона» Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити ҳисобланмайди, аммо турнирда узоққа бориши мумкин.
Рональд Куман, «Барселона» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)