• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийда 4 млрд сўмга қурилган болалар боғчаси 8 ой ўтиб таъмирталаб аҳволга келганига изоҳ берилди

    Навоий вилоятининг Конимех туманидаги 2-сонли «Олтин калит» давлат мактабгача таълим ташкилоти 2020 йилнинг февраль ойида фойдаланишга топширилиб, унинг қурилишига 4 миллиард сўм сарфлангани ва орадан 8 ой ўтгач муассаса таъмирталаб аҳволга келиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

    Фото: «Факт 24» кўрсатувидан кадр

    Фото: «Факт 24» кўрсатувидан кадр

    Мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби билан боғланган «Gazeta.uz»нинг ёзишича, у болалар боғчаси фаолияти март ойида бошланган карантиндан бери ҳозирги кунда қадар қайта тикланмаганини маълум қилган.

    Вазирлик матбуот котиби Навоий вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ҳолат юзасидан берган маълумотномасини ҳам тақдим этган. Хатда келтирилишича, болалар боғчаси 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилишнинг манзилли дастурига тушган ва муассаса учун 125 ўринли қўшимча блокни ёнма-ён қуриш белгиланган.

    Шунингдек, ижтимоий тармоқларда хабар тарқалишидан аввалроқ — 13 октябрь куни Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК директори ва Конимех туман МТБ мудири жойга чиққан ҳолда тафсилотларни ўрганишгани қайд этилган.

    Маълум бўлишича, тендер савдоларида «Навоий ГРЭС қурилиш» УК қурилиш компанияси ютиб чиққан, лекин объект қурилиши муддатини кечиктиргани ва бошқа сабабларга кўра, суднинг тегишли қарори билан ушбу компания билан шартнома бекор қилинган. Объектдаги якуний қурилиш ишлари эса тегишли қарор асосида «Барака бино» МЧЖга олиб берилган ва бино қурилиши 2019 йилда якунланиб, фойдаланишга топширилган.

    Бошқарма маълумотномасида ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ушбу объектнинг ички қисмидаги айрим қўшимча деворларида ёриқлар борлиги аниқлангани қайд этилмоқда. Мазкур мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти шу йилнинг 16 март санасидан буён тўхтатилган.

    Бошқарма маълумотномасида «Шунингдек, ушбу мақола ва видео лавҳадаги (ижтимоий тармоқ ва интернет нашрлари ҳақида гап кетяпти) айрим важлар (маълумотлар) асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз», — дейилади.

    «Хат давомида болалар боғчасининг эски биносига оид носозликлар ҳақида ҳам гап бормоқда. Лекин бошқарма маълумотномаси мазмунидан англаш мумкинки, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мавзу болалар боғчасининг 4 миллиард сўмга бунёд этилган янги биносига бориб тақалмоқда», — деб ёзади «Gazeta.uz».

    Қайд этилишича, ДМТТнинг янги биноси тантанали очилишдан сўнг, фаолият юритган ёки юритмаганини аниқлаш мақсадида Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ўткир Тиллаев билан боғланилган. Унинг маълум қилишича, боғчанинг янги биноси тўлиқ фойдаланишга топширилган ва карантин эълон қилингунча, яъни 16 март санасига қадар ишлаган.

    Нашр манбаси болалар боғчасининг янги биносини Навоий вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бошчилигидаги 7 кишидан иборат комиссияси қабул қилиб олганини айтмоқда. Девордаги ёриқлар эса тендер савдоларида ютиб чиқиб, ишни охирига етказа олмаган «Навоий ГРЭС қурилиш» УК қурилиш компаниясининг айби сифатида кўрилмоқда.

    Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Бобомуродов билан боғланилган. Унинг таъкидланишича,«Навоий ГРЭС қурилиш» УК қурилиш компанияси аввалига 90 фоиз ишни амалга оширган ва банкротлик ҳолатига келиб қолган. Девордаги ёриқлар эса ростан ҳам ушбу қурилиш компанияси иши бўлиб чиқмоқда. «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси комиссияси қурилишдан сўнг объектни қабул қилиб олганини тасдиқлаган.

    Ҳоким ўринбосарининг ишонтиришича, объектдаги қолган 10 фоиз бунёдкорлик ишлари бошқа қурилиш компанияси томонидан амалга оширилган ва бугунги кунга келиб аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилган.

    Аввалроқ Тошкентнинг Анҳор канали устидаги пиёдалар кўприги устунлари емирилаётгани тасвирланган суратлар тарқалган ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» изоҳ берганди. Ундан аввал Чирчиқ дарёси устига қурилган кўприк яроқсиз ҳолга келаётгани тасвирланган видео юзасидан ҳолат воқеа жойига бориб, мутахассислар иштирокида ўрганилганди. Экспертларнинг хулосасига кўра, кўприк атрофдаги шағал қазувчилар сабаб яроқсиз ҳолга келиб қолган.

    Шу йилнинг сентябрь охирларида эса Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманидаги 6,5 миллиард сўмга қуриб битказилган кўприк ҳеч қанча вақт хизмат кўрсатмай қулаб тушгани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ вилоят ҳокимлиги сифатсиз кўприк қурган қурувчи ишини дастлаб жиноят иши очишни рад этган транспорт прокуратураси ўрганаётганини маълум қилганди.

    20.10.2020, 22:42   Изоҳ (0)   22775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун ўзбек тилини билиш бўйича даража сертификати жорий этилади

    20.10.2020, 22:27

    Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади

    20.10.2020, 21:59

    2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон аҳолисининг даромади ўсишдан тўхтагани маълум бўлди

    20.10.2020, 21:28

    Миллий гвардия ходимлари Тошкентда Анҳор каналига ўзини ташлаган аёлни қутқариб қолди

    20.10.2020, 21:13

    Абдулла Арипов Россия бош вазири билан икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари бошчилигидаги қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни муҳокама қилди

    20.10.2020, 20:46

    Расул Кушербаев Зангиотадаги коронавирус беморлари даволанадиган касалхона чиқиндилари Чирчиқ дарёси атрофига ташланаётганини маълум қилди

    20.10.2020, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.