Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан 2020 йил 16 октябрда Қозондан, 17 октябрда Самарадан ва 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.
Маълум қилинишича, ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпания парвозларига қўйилмайди.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақадаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкинлиги айтилган.
Аввалроқ Россиянинг Қозон шаҳридан 700 га яқин ўзбекистонлик автобусларда ватанга қайтарилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир:
- Uzbekistan Airways 5–7 октябрь кунлари Санкт-Петербургдан Ўзбекистон шаҳарларига чартер рейсларни амалга оширади
- Самара ва Ростовдаги палата лагерларда яшаган барча ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
- Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга COVID-19’га чалинмаганлик ҳақида сохта маълумотнома билан келаётгани маълум қилинди
Изоҳ (0)