Сирдарё вилояти маъмурий маркази Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуасида 7 октябрь куни тонгда портлаш юз берди. Бу ҳақда Telegram’даги Сирдарё вилояти янгиликларини ёритиб борувчи каналлар хабар бермоқда.
Мажмуада бўлган воқеа иштирокчиларидан бири «кислород портлагани»ни айтмоқда. Ҳодисанинг бошқа гувоҳлари портлаш оқибатида бино бўлаклари осмонга кўтарилиб тушганини хабар қилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, бир киши енгил тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Хабар беришларича, Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуаси коронавирусга чалинган беморларни даволаш марказига айлантирилган эди.
Изоҳ (0)