• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Боланинг келажакда қашшоқ инсон бўлишига олиб келадиган тарбиядаги хатолар

    Фарзанди келажакда мақсадларига эришиши, мустақил фикр ва қарашларга эга шахс сифатида вояга етишини истаган ота-оналар тарбияда ортиқча ғамхўрлик қилиш ва ҳаддан ортиқ қаттиққўл назоратдан тийилиши керак. Қуйида тарбияда кузатиладиган хатоларга тўхталиб ўтамиз.

    Фото: Quick and Dirty Tips

    Фото: Quick and Dirty Tips

    Ҳаммасини фарзанд учун ҳал қилиб қўйиш

    Ҳамма нарсани фарзанд учун ҳал қилиш — қандай университетга боради, қайси касбни танлайди, ким билан дўст тутинади, кимга уйланади ёки эрга тегади, унинг номидан қарор қабул қилиш оқибати яхшилик билан тугамайди. Ота-оналар фарзандлари учун ҳамма нарсани ҳал қилиб қўйган оилаларда бола доим «қолипда» бўлади, ўз фикри ва истаги, танлов эркинлиги ва ўзини шахс сифатида намоён қилиш имкони бўлмайди. Бу эса унинг тақдирига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Яхши кўрмаган иши билан шуғулланган, кимнингдир хоҳиши ёки айтгани билан иш бажарган одам вақти келиб ҳаммасидан тўяди ва қўл силтайди. Ота-онасининг орзулари таъсирида яшаган болалар келажакда ўзини топиши ва англаши қийин бўлади.

    Бундай ҳолат кўпинча бир касб ёки ҳунар билан шуғулланиб келган оилаларда кузатилади. Масалан, шифокор, юрист ва ўқитувчи оилаларида оилавий касбни давом эттириш учун боланинг бошқа соҳага бўлган қизиқиши иккиламчи ҳисобланади.

    Ҳаддан ортиқ яхши кўриш

    Баъзи оналар боласини қаттиқ яхши кўради ва ғамхўрлик қилишни ошириб юборади. Психологларнинг фикрига қараганда, ҳаддан ортиқ яхши кўриш болани қатъиятсиз бўлишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Бола катта бўлгани сари бундай ёндашув салбий таъсир кўрсата боради. Ота-она бола вояга етганидан кейин ҳам ҳар томонлама таъминлаши ва ўз аравасини тортишига имкон бермаслиги оқибатида бола ўзлигини тополмайди, қийин вазиятда мустақил ечим топишга бегона бўлади. Мустақил ҳаракат қилиш тажрибасига эга бўлмаган фарзанд беғам, бошига ташвиш тушиб қолганда ота-онаси ҳал қилиб беришига ишонган ҳолда катта бўлади. Бош қотирадиган ва интиладиган нарса бўлмаганидан кейин бекорчиликка, унинг ортида эса ўйинларга, наркотик моддалар ёки спиртли ичимликларга муккасидан кетади.

    Мутлақ назорат

    Баъзи ота-оналар назорат қилишни болага ҳам 20 ёшли фарзандга ҳам бирдек қўллайди. Бу эса фарзанднинг шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир кўрсатади. Бошига бирон ташвиш тушганда ҳамиша назорат остида бўлган, чизилган чизиқдан чиқмаган фарзанд ота ёки онасининг кўрсатмасини кутади, мустақил қарор қабул қила олмайди ва муаммога ечим тополмай, боши қотади. Бу каби негатив сюжет фарзандингиз ҳаётида учрашини истамасангиз, болангиз мустақил бўлиши ва ўзини намоён қилиши учун имкон беринг. Бир марта қоқилади, иккинчи марта хато қилади аммо ҳаётий тажрибалардан кейин ўз ўрнини топа олади.

    Молиявий мустақил бўлишга 14-15 ёшдан ўргатиш, 18 ёшда эса фарзанд қиз ёки ўғил бўлишидан қатъий назар ўз харажатларини ўзи қоплай олиши керак. Талабалик вақтидан ўзини ўзи таъминлай олган фарзанд ота-онасини чўнтагига қараб қолган ўғил-қиздан кўра кўп нарсага эришади.

    Севги ва меҳрга ташналик

    Оилада меҳр ва эътибор кўрмаган, фикри инобатга олинмаган фарзанд келажакда ёмон муносабат истамагани ва ҳамма уни яхши кўришини истагани сабаб ҳамма нарсага кўниб, рози бўлиб кетаверадиган бўлади. Бундай бола лидер ёки кучли феъл-атворга эга шахс бўлиб вояга етмайди. Болалигидан эгилиш уқтирилган бола бир умр бошқа одамлар таъсирида бўлади ва ҳеч қачон ўз менини намойиш қилолмайди.

    Аълочилик синдромига сабабчи бўлиш

    Ёмон баҳо учун жазолаш табиий, деб ўйлайдиган ота-оналар фарзанди ҳамиша стрессда бўлади. Бундай ота-оналарга бола, унинг руҳияти эмас атрофдагилар фикри ва нима деб ўйлаши муҳим. «Қизим / ўғлим омадсиз эканини эшитган одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди?» сингари фикрлар билан ўзларини оқлаш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин ва бундай вазиятда болада аълочи синдроми шакллана бошлайди. Етакчи ва биринчи бўлиш ҳамма нарсадан муҳим бўлади. Вояга етганда эса бундай фарзандлар бирон нарса муваффақиятга эришишига 100 фоиз амин бўлмаса, ҳаракат қилмайди, бу эса ҳаётда кўп қоқилишлари, янги нарсага қарор қила олмай қийналишларига сабаб, ҳаётини ўзгартиришига эса тўсиқ бўлади. Мактабда аъло баҳога ўқиган боланинг ҳаётда муваффақиятга эришиш эҳтимоли кам эканлиги ҳам шундан. Уч баҳога ўқиганларнинг эса кўпинча омади чопади, чунки улар хато қилишдан қўрқмайди ва уриниб кўради. Улар натижа қандай бўлишини билмаган тақдирда ҳам, синаб кўриш ва давом этишдан қўрқмайди.

    Жисмоний жазолаш

    Психолог Елена Сурнинг фикрича, болани жисмоний жазолаш яхшиликка олиб келмайди. Қилган иши тўғри эмаслигини билдириб қўйиш учун калтакланган фарзанд бутун умр жисмоний ва эмоционал қўрқувда яшайди. Бундай болалардан келажакда бошқа одамлар шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкин. Улар хато қилиб қўйса, ташлаб кетилиш ёки ишдан қувилишдан қўрқиб яшайди, доимий қўрқувни ҳис қилиш эса муваффақиятга эришишга қаршилик қилади.

    Бошқалар билан солиштириш

    Болангизни ҳеч қачон бошқа биров билан солиштирманг. Бола ўзини бошқалардан ёмон ёки камчилиги бордек ҳис қилиши мумкин. Кимнидир ўрнак қилиб кўрсатилган бола ўзини яхшироқ эканини исботлашни хоҳлайди. Бундай одамларни биргина мақтов ва эътироф қилиш орқали манипуляция қилиш осон бўлади. Ўзига бўлган баҳоси нотўғри шаклланган инсон ҳамиша бошқалар эътиборини кутиб яшайди, мустақил ҳаракатлана олмайди ва доим бошқалар фикрига қарам бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Ўтиш даври: Ўсмирларни тарбиялашда қўл келадиган тавсиялар
    • Қизингизга айтиш тавсия қилинмайдиган жумлалар
    • Оддий юмушни, кичик саргузаштга айлантиринг. Болани саранжомликка ўргатиш учун 7 тавсия
    • Бола саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган ўқув қуроллари
    • Фарзандингизга айтиш яхши оқибатга олиб келмайдиган 8 жумла
    • Бола дарс қилишни истамаса, қандай йўл тутиш керак?
     

    07.10.2020, 21:59   Изоҳ (0)   50126
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нон, сабзавот, мева ва ёрмаларни қандай сақлаш керак? Маҳсулотлар тез айниб қолмаслиги учун тавсиялар

    06.10.2020, 18:26

    Агар сизда коронавируснинг енгил формаси аниқланган бўлса, нима қилиш керак? 9 та фойдали маслаҳат

    06.10.2020, 14:44

    Қош шакли характер ҳақида нималарни сўзлайди? Юлдузлар мисолида изоҳ берамиз (фото)

    06.10.2020, 09:56

    Оқарган сочларни бўёқсиз яширишнинг 4 усули

    05.10.2020, 19:47

    Ортиқча вазндан халос бўлиш учун тунда истеъмол қилиниши керак бўлган 5 та маҳсулот

    02.10.2020, 17:42

    Бола дарс қилишни истамаса, қандай йўл тутиш керак?

    25.09.2020, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.