Қирғизистонда 4 октябрь куни еттинчи чақириқ Жўқорғи Кенгес депутатларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловда 16 сиёсий партия парламентдаги ўринлар учун курашди, деб хабар берди «24.kg» ахборот агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, фақат қуйидаги тўртта сиёсий партия бир палатали парламентга кириш учун 7 фоизлик тўсиқни енгиб ўтишга муваффақ бўлди. Булар:
- «Биримдик» (24,53 фоиз) – 46 та ўрин;
- «Мекеним Қирғизистан» (23,9 фоиз) – 45 та ўрин;
- «Қирғизистан» (8,74 фоиз) – 16 та ўрин;
- «Бутун Қирғизистан» (7,09 фоиз) – 13 та ўрин.
Қайд этилишича, парламентга кира олмаган бешта партия – «Ислоҳот», «Ордо», «Мекен Интимаги», «Чон Казат» ва «Иймон Нури» сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ҳамда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олди.
Шунингдек, 5 октябрь куни Бишкекда овоз бериш натижаларига рози бўлмаган партиялар ва уларнинг тарафдорлари тинч митинглар ўтказди.
Изоҳ (0)