• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирус рақамларининг ўсиши, Беларусдаги яширин инаугурация, Қорабоғда уруш. Сентябрь ойи якунлари

    Коронавирус билан боғлиқ ҳолатларнинг ўсиши, Беларусдаги Лукашенконинг сирли инаугурацияси ва намойишлар, Афғонистондаги тинчлик бўйича Доҳа музокаралари ва Қорабоғдаги уруш билан эсда қолган сентябрь ойи ҳам ниҳоясига етди. Анъанага мувофиқ, ой якунларини сарҳисоб қиламиз. 

    Мавзуга доир:

    • Ёнғинлар тўхтади, тожвирус эпидемияси бошланди. Сулаймоний ўлди, Ҳайсам ибн Тариқ яшади. Январь нималар билан эсда қолди?
    • Чегара билмас коронавирус, Идлибдаги можаро, Олтинсой воқеалари, «Оскар»ни эгаллаб олган «Паразитлар». Февраль нималари билан эсда қолди?
    • Карантиндаги дунё. Ўзбекистонда коронавирус қандай кутиб олинди? Март ойининг якунлари
    • Чекинишни истамаётган COVID-19 ва карантиндан воз кечаётган Европа. Апрель ойи якунлари
    • Сардоба воқеалари ва тарқалишда давом этаётган коронавирус. Май ойи якунлари
    • Коронавирусдан янги рақамлар, Сўх воқеалари, ёмонлашаётган Жанубий ва Шимолий Корея алоқалари. Июнь ойи якунлари
    • Коронавируснинг ҳужуми, Авлиё Софиядаги илк жума намози ва Путин билан Фургал орасидаги можаро. Июль ойи якунлари
    • Афғонистондаги теракт, Ливан инқирозининг «портлаши» ва Беларусдаги муаммоли сайлов. Август ойи якунлари

    Коронахабарлар

    Сентябрь ойида дунё бўйича касалланиш ҳолатлари сони ошиб бориши фонида Хитойда касалликка қарши оммавий эмлаш бошлангани маълум қилинди. Бироқ вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳали исботланмади. Хитойликлар ушбу вакцинани июль ойидан бошлаб қабул қилишни бошлади.

    Фото: Google Photos

    Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси аъзоси Чжен Чжунвей Хитой вакцинаси одамларда қўлланишдан олдин ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланганини айтди. Хавфли касбларга эга бўлган баъзи одамлар, масалан, тиббиёт ходимлари вакцинани 22 июлдан бошлаб қабул қилди.

    Касалликнинг илк босқичларида иккинчи ўчоқ бўлган Европада эса кўплаб давлатлар ой давомида бир қатор чекловларни қайтадан жорий қилган эди. Кунлик касалланиш ҳолатлари эса Буюк Британияда икки баравар, Францияда тўрт баравар ортгани маълум қилинди. Коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашгани сабабли Франция пойтахти Париж ва мамлакатнинг яна 10 дан ортиқ шаҳрида 28 сентябрдан бошлаб янги чеклов чоралари амал қилади. Байрам ва кўнгилочар тадбирлар, жумладан, никоҳ маросимлари, фестиваллар, талабалар кечаларини ўтказишга чекловлар жорий қилинди.

    Барларнинг тунги соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача ишлаши тақиқланди. Ёпиқ иншоотлардаги спорт заллари ва спорт марказлари ёпилди. Кинотеатрлар, музейлар ва театрлар қатъий хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда ишини давом эттириши мумкин. Сув ҳавзалари ҳам ташриф буюрувчилар учун очиқ қолади.

    Буюк Британиянинг Теscо савдо тармоғи мамлакатда карантин чораларининг кучайтирилиши муносабати билан бир қатор маҳсулотларнинг бир кишига сотиладиган миқдорига нисбатан чекловларни қайта жорий қилди. Чекловлар дўконлардаги ажиотаж ва захиралар тугаб қолишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилди. Энди харидорлар ун, макарон маҳсулотлари, ҳожатхона қоғози, болалар ва антибактериал нам салфеткаларни уч қадоқдан ортиқ сотиб ололмайди. Компания томонидан маълум қилинишича, шу тариқа ҳар бир харидор зарур нарсаларни харид қилишини таъминлаш режалаштирилмоқда.

    Бундан ташқари, WМ Morrison савдо тармоғи ҳам бир қатор маҳсулотлар, жумладан, ҳожатхона қоғози ва антисептик воситаларга нисбатан «бир кишига уч қадоқ» чекловини жорий қилди. Буюк Британия ҳукумати коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сонининг ошиши муносабати билан бир қатор чекловлар жорий қилди: бар ва ресторанларнинг иш вақти чекланди, офис ишчилари масофадан ишлашга ўтди. Мамлакатнинг алоҳида ҳудудларида чекланган карантин жорий қилинмоқда.

    Фото: Reuters

    Эстония ҳукумати COVID-19 билан касалланганлар ва улар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин талабларини 2020 йилнинг 31 декабригача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, COVID-19 билан касалланган беморлар ташхис қўйилганидан бошлаб тузалгунигача доимий яшаш жойидан чиқиши мумкин эмас. Тиббиёт ёки полиция ходимининг кўрсатмасига асосан тиббий мақсадлар ёки инсон ҳаётига хавф соладиган фавқулодда вазиятларда истиснога йўл қўйилиши мумкин. Меҳмонхоналар ёки мамлакатга келган хорижликлар учун меҳмон уйлари ҳам доимий яшаш жойи ҳисобланади.

    Исроил ҳам 25 сентябрдан бошлаб карантин чекловларини кучайтиришга қарор қилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари кўрилган чораларни «герметик» карантин деб атади. Жиддий чекловлар икки ҳафта давомида амал қилади, кейин уларни бекор қилиш ёки узайтириш масаласи ҳал қилинади. Карантин даврида фақат озиқ-овқат дўконлари ва зарур молларни сотадиган дўконлар ишлашни давом эттиради.

    Россияда эса тахминан икки ёки уч ҳафталардан кейин касалликнинг янги чўққиси кузатилиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар марказининг статистика ва моделлаштириш бўйича мутахассиси Агаси Тавадян маълум қилди. Шунингдек, Россияда коронавирусга чалинган беморларга ажратилган койкалар ҳозирги кунда 89 фоизга тўлди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Алексей Кузнецов айтиб ўтди.

    Касаллик билан боғлиқ вазият Ҳиндистонда жиддий тус олди. Мамлакатда касалланганлар сони шу ой бошида тўрт миллион, ой ўрталарида беш миллиондан ошган бўлса, ой охирига келиб олти миллиондан ошгани маълум қилинди. Шу билан бирга, касалликдан тузалганлар сони беш миллионни ташкил қилмоқда.

    Дунё бўйича касалликдан вафот этганлар сони ҳам бир миллиондан ошиб кетди. Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (210 минг киши), Бразилия (143 минг киши) ва Ҳиндистонда (97,5 минг киши) қайд этилди. Дунё бўйича касалликка чалинганлар сони 33,8 миллион кишидан ортиқни ташкил этмоқда, ҳозиргача уларнинг 25 миллион нафардан ортиғи соғайиб улгурди.

    Касалланиш кўрсаткичи бўйича АҚШ ҳамон етакчи бўлиб турибди — у ерда COVID-19 ни юқтириб олиш билан боғлиқ 7,4 миллионта ҳолат қайд этилди. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (6,2 миллион бемор), учинчи ўринда эса Бразилия (4,7 миллион бемор). Россия коронавирусга чалиниш бўйича жаҳон статистикасида тўртинчи ўринда турибди. Вирусга қарши кураш бўйича миллий штаб маълумотларига кўра, мамлакатда 1,1 миллиондан ортиқ бемор аниқланди, 945 минг киши соғайди, яна 20 минг киши эса касаллик асоратларидан вафот этди.

    Беларусдан хабарлар

    Беларусда шу йилнинг 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари ортидан келиб чиққан норозилик намойишлари давом этмоқда. Август ойидаги каби кунлик намойишлар ўтказилмаётган бўлса-да, ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда. Шанба куни аёллар намойиш ўтказаётган бўлса, якшанба кунлари маълум бир ном остида бутун халқ намойишга чиқмоқда.

    Фото: Telegram / «Пул первого»

    Ана шундай намойишлар фонида янги сайланган президент Александр Лукашенко 23 сентябрь кунидан бошлаб расман президент сифатида иш бошлади. Унинг инаугурация маросими яширин тарзда ўтказилди.  Лукашенко ўнг қўлини конституцияга қўйган ҳолда беларус тилида қасамёд келтирди. Шундан сўнг, у қасамёд қабул қилингани тўғрисидаги актни имзолади ва Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошинадан Беларусь президенти гувоҳномасини қабул қилиб олди. Маросим давлат телевидениеси орқали намойиш этилмади

    Бунинг ортидан Европа Иттифоқининг Германия, Словакия, Литва, Латвия ва Эстония каби давлатлари Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти деб тан олмади. Кейинроқ эса Швеция ва Норвегия ҳам уни президент сифатида тан олмаслигини маълум қилди. Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская эса Александр Лукашенконинг Беларусь президентлиги лавозимига яширин инаугурациясига бағишланган видеомурожаат ёзиб, унда ўзини беларус халқининг ягона етакчиси деб атади.

    Александр Лукашенко ўзининг яширин инаугурацияси Беларуснинг ички иши эканини айтди. Meduza’нинг ёзишича, у шундай йўл билан ғарб давлатларининг Беларусга нисбатан «ноконструктив позицияси»га муносабат билдирди. Қуйида унинг сўзлари келтирилди:

    «Қўшнилар Худодан, улар танланмайди ва биз бирга яшашга, дўст бўлишга маҳкуммиз. Аммо, афтидан, ҳар доим ҳам бундай эмас. Қўшни давлатлар, айниқса, Польша қандай позицияни эгаллаганини биласиз. Ҳатто кечаги инаугурация бўйича ҳам биз полшаликлар, литваликлар, украинлар, чехларга ёки бошқа бировга ушбу тадбирни ўтказишимиз ҳақида хабардор қилмаганимиз учун қандайдир гинами, норозиликми бор... »

    Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская Франция президенти Эммануэль Макронга Лукашенко билан мулоқотда воситачи бўлишни сўраб мурожаат қилди. Мурожаат Макроннинг Вилнюсга ташрифи олдидан қилинди ва улар бир кундан кейин Вилнюсда учрашишди. Тихановская матбуот хизматининг хабар беришича, Макрон билан суҳбатнинг асосий мавзуси Беларусда янги президент сайловларини ташкил этиш имконияти бўлди.

    «Европа давлатлари Беларусда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ қолмасликлари жуда муҳимдир. Франция энг қадимги демократик давлатлардан бири сифатида бизни жуда яхши тушунади. Шу сабабли мен жаноб Макронга асосий мақсадимиз — бу йил бўлиб ўтиши керак бўлган янги эркин ва демократик сайловларни эслатмоқчиман», дея Тихановская сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Пул Первой». Елисей саройи матбуот хизмати учрашув тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

    Фото: «Укринформ»

    Афғонистонда тинчлик бўйича Доҳа музокаралари

    Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 9 сентябрь куни мамлакат вице-президенти Амруллоҳ Солиҳга нисбатан суиқасд уюштирилди. Унинг кортежи ёнида бомба портлаши натижасида 10 киши вафот этди ва 30 га яқин киши жароҳат олди. Амруллоҳ Солиҳнинг ўзи эса енгил жароҳат олди. Амруллоҳ Носир Толибоннинг диққати қаратилган сиёсий шахсиятлардан бири ҳисобланади. У бир вақтлар фуқаролар уруши пайтида қўмондон Маъсуднинг яқин кишиларидан бири эди.

    Ушбу ҳужум бирор бир террорчи гуруҳ, жумладан, Толибон томонидан ҳам тан олинмади. Толибон ҳаракати матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид AFP’га портлашда толибоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди.

    Портлаш 12 сентябрда Доҳада бошланган афғон ҳукумати ва толибон ўртасидаги икки томонлама тинчлик музокаралари ортидан уюштирилди. 12 сентябрда Қатарда АҚШ билан ҳамкорликда Афғонистон ҳукумати ҳамда «Толибон» ўртасида 20 йил ичида илк бор вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этишга қаратилган музокаралар бошланганди. Музокаралар бошида икки гуруҳ аъзолари муҳокамалар оғир ва қийин ўтишини билдирди.

    Афғонистон собиқ бош вазири Абдулла Абдулла Кобулдаги тинчлик жараёни учун масъул ва у икки томон ўртасидаги низони бас қилишга чақирди. Амалдорнинг сўзларига кўра, 2020 йил февраль охирларидан бери мамлакатда кузатилган тўқнашувларда 12 минг нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 15 минг киши турли жароҳат олди.

    Бироқ «Толибон» сиёсий офиси раҳбари Абдул Ғани Бародар Абдулла Абдулланинг ушбу чорловини жавобсиз қолдирди ва ўз нутқи давомида тинчлик сулҳини эслаб ҳам ўтмади. У Афғонистонда исломий давлат қуриш кераклигини айтди ва шунга чақирди. «Мен музокаралар ва келишувларда барча Исломни ҳисобга олишини ва Ислом шахсий манфаатлари учун қурбон қилинмаслигини истайман», дея баёнот берди Абдул Ғани Бародар.

    Музокаралар бошланганидан бир кун ўтиб Афғонистоннинг Қундуз ва Каписа вилоятларида жангарилар ҳужуми оқибатида камида 10 нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, 1ТВ News хабар қилди.

    Фото: АP

    Қундуз вилояти губернатори Исматулла Муродий «Толибон» гуруҳи жангарилари хавфсизлик назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирганини маълум қилди. Ҳужум оқибатида беш нафар полициячи ҳалок бўлди, яна тўрт нафар ҳуқуқ-тартибот ходими яраланди. Қарши ҳужум вақтида 10 нафар жангари ўлдирилди, олти нафари эса жароҳатлангани айтилмоқда.

    Каписа вилоятидаги ҳужумда ҳам беш нафар полициячи, хусусан, маҳаллий жиноят қидирув бошқармасининг бошлиғи ҳалок бўлди, етти киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Муродийнинг сўзларига кўра, Қундузда Имом-Соҳиб туманидаги махсус операцияда Афғонистон қуролли кучлари «Толибон» ҳаракатининг уч нафар аъзоси ўлдирилди, икки нафар жангари яраланди.

    Эски яранинг очилиши – Қорабоғда уруш

    27 сентябрь куни Озарбайжоннинг асосан арманлар истиқомат қилувчи Қорабоғ вилоятида яна қуролли тўқнашувлар бошланди. Степанакерт шаҳри ва Тоғли Қорабоғнинг бошқа аҳоли пунктлари «Град» русумли ялпи ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилди. Тоғли Қорабоғдаги можаро томонлари — Арманистон ва Озарбайжон минтақада навбатдаги зўравонлик авж олганида бир-бирини айблади.

    Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, соат тахминан 6:00 да Арманистон қуролли кучлари «кенг кўламли провокациялар амалга оширди» ва фронт яқинидаги ҳудудларда Озарбайжон армияси ва қишлоқларини шиддат билан ўққа тутди. Вазирлик ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида тинч аҳоли вакиллари борлигини маълум қилди. Уларнинг сони аниқлаштирилмоқда.

    Шу муносабат билан Озарбайжон қўшинлари бутун фронт бўйлаб қарши ҳужум операциясини бошлаб, Арманистон ҳарбий мудофаа бўлинмаларининг 12 та «Оса» зенит-ракета тизимларини турли йўналишларда йўқ қилди. Ўз навбатида Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғга ҳужумни озарбайжонлик ҳарбийлар бошлаганини маълум қилди.

    Фото: Спутник

    Арманистон Қорабоғдаги вазият кескинлашуви ортидан бутун мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умуммиллий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президенти Араик Арутюнян ҳам худди шундай чоралар кўрилишини маълум қилди. Озарбайжон эса умуммиллий сафарбарликка ҳожат йўқлиги, мамлакат армияси тўлиқ шай ҳолатда эканини билдирди. Шунга қарамай, мамлакат парламенти бир қатор шаҳар ва туманларда ҳарбий ҳолат жорий этиш ҳақида қарор чиқарган.

    Жангларда артиллерия ва оғир техникадан фойдаланилмоқда. Ҳар иккала низолашувчи томон бир-бирини иғвогарона хатти-ҳаракатлар ва туташиш чизиғини кесиб ўтишда айбламоқда, шунингдек, муваффақиятли қарши ҳужум уюштириб, душманнинг юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилгани ҳақида ҳисобот бермоқда. Арманистон қуролли кучлари 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда қайта бошланган жанговар ҳаракатлар оқибатида 550 нафардан ортиқ  ўлдирилган ва яраланган ҳарбий хизматчини йўқотди. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда «Интерфакс»га Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

    Шунингдек, вазирлик тўқнашувлар давомида Озарбайжон армияси 22 та танк ва бошқа оғир бронтехника, 15 та зенит-ракета мажмуаси, 18 та учувчисиз учиш қурилмаси, саккизта артиллерия қурилмаси ҳамда учта ўқ-дори омборини йўқ қилганини қўшимча қилди.

    Можарога халқаро ҳамжамият ҳам ўз муносабатини билдирмоқда. Уруш бошлангандан сўнг дастлабки бир неча соат ичида Туркия Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди, аммо олдинроқ тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида расмий баёнот берилмаган эди. Эрдўғон 27 сентябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилиб, Туркия ҳар доимгидек бугун ҳам Озарбайжоннинг ёнида эканини айтган, шунингдек, «Озарбайжонга ҳужум қилган» Арманистонни қоралаб, уни босиб олинган ҳудудларни тарк этишга чақирган.

    Арманистон 28 сентябрь куни Туркия Озарбайжонга жангларда қатнашиш учун минтақага ўз қўшинлари, техника ва мутахассисларини жалб қилгани ҳақида маълумот берган. Мамлакатнинг Россиядаги элчиси Вардан Тоғаняннинг сўзларига кўра, Туркия Суриядан ҳарбийларни минтақага юбормоқда. Арманистон бош вазири жаҳон ҳамжамиятидан Туркиянинг Қорабоғ ишига аралашувига йўл қўймасликни сўради.

    Никол Пашинян

    Никол Пашинян
    Фото: Арманистон бош вазири матбуот хизмати

    Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистонни ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда, тинч йўл билан бартараф этишга чақирди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Владимир Норов Тоғли Қорабоғ низоси кескинлашганидан хавотирда эканини билдирди. Бу ҳақда ташкилотнинг веб-сайтида хабар қилинди.

    «Ташкилот томонларнинг тез вақт ичида куч ишлатишни тўхтатиши ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш тамойили асосида музокаралар жараёни бошланишига умид билдиради», дейилади ШҲТ бош котиби Владимир Норов баёнотида. Бундан ташқари, ШҲТ Озарбайжон ва Арманистон билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини билдирди.

    Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги вазият юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди. Туркия ва Афғонистон бу можарода Озарбайжонни қўллаб-қувватлашини билдирди. Қорабоғдаги қуролли ҳаракатлар давом этмоқда.

    30.09.2020, 21:59   Изоҳ (0)   125481
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада тиббиёт олийгоҳлари талабалари COVID-19’га қарши курашиш учун яна касалхоналарга чақирилди

    30.09.2020, 21:12

    Кувайтнинг янги амири расман тахтга ўтирди

    30.09.2020, 20:26

    Россияда яратилган коронавирусга қарши иккинчи вакцина учун патент олинди

    30.09.2020, 20:11

    «Жим бўл, бола. Бу президентга ярашмайди». Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги биринчи дебат бўлиб ўтди

    30.09.2020, 19:12

    Disney коронавирус пандемияси сабабли 28 минг ходимини ишдан бўшатади

    30.09.2020, 16:58

    Озарбайжон Қорабоғда Арманистоннинг икки мингдан ортиқ аскарлари ўлдирилгани ва яраланганини маълум қилди. Ереван бу Бокунинг бир кунлик йўқотишлари деб жавоб қайт...

    30.09.2020, 16:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.