Ўзбекистон Бош прокуратурасининг яна бир масъул ходими вафот этди, дея хабар бермоқда «Xabar.uz».
Маълум қилинишича, 2019 йилнинг июль ойидан Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Сайдулла Элмуродов 29 сентябрь куни вафот этди. Марҳумнинг вафоти сабаби очиқланмаган.
Сайдулла Элмуродов Бош прокуратурага ишга ўтишидан аввал Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Қашқадарёда прокурор икки томонлама пневмониядан, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ва Тошкент вилояти прокуратураси катта терговчиси Турғун Камолов коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Яшнобод туман судининг ёш ходими вафот этди
Изоҳ (0)