• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Иккинчи жаҳон уруши давридаги энг катта оммавий қирғин. Фашистлар Бабий Ярда уюштирган қатлиом ҳақида

    1941 йил 29 ва 30 сентябрда, яъни икки кун ичида Киевнинг шимоли-ғарбидаги Бабий Яр жарлигида немис фашистлари томонидан 33 771 киши отиб ташланган эди. «Дарё» тинч аҳолининг Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги энг катта оммавий қирғинларидан бири тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Инсоният тарихидаги энг катта оммавий қирғин ҳаракатларидан бири

    Бабий Яр жарлигида қатл қилинганлар орасида яҳудийлар, совет ҳарбий асирлари, лўлилар, руҳий касалхоналарнинг беморлари ва партизан коммунистлар бор эди. Аммо уларнинг жуда кўп қисми, аниқроғи, 30 минг киши яҳудийлардан иборат эди. Бабий Яр жарлигидаги қирғин инсоният тарихидаги энг катта оммавий қирғин ҳаракатларидан бирига айланди.

    Яҳудий ови

    Урушгача Киевда 50 мингга яқин яҳудий яшаган эди. СССР ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланиши билан кўпчилик шарққа, мамлакатнинг ички қисмига қочди, бошқалари фронтга кетди, шаҳарда қолганларнинг аксарияти эса ўлдирилди. Немислар Киевни эгаллаши биланоқ яҳудийларни ов қилиш бошланди. Уларни кўчаларда, ҳовлиларда ушлаб, калтаклашди. Сентябрь ойининг охирида шаҳар бўйлаб эълонлар жойлаштирилди. Эълонларга кўра, 29 сентябрь куни барча яҳудийлар Мелниковая ва Доктеривская кўчаларининг бурчагига йиғилиши, ўзлари билан ҳужжатлари, қимматбаҳо буюмлари ва иссиқ кийимлар олиб келиши керак эди. Бўйсунмаганлар дарҳол отиб ташланиши таъкидланганди.

    Нима учун Бабий Яр?

    Немис қўмондонлиги томонидан оммавий қотиллик учун айнан Бабий Ярнинг танланишига келадиган бўлсак, у ерда табиий ариқлар ва жарликлар мавжуд эди. Бу эса жаллодлар учун ишни осонлаштирди, минглаб жасадлар учун қабр қазишларига ҳожат қолмади ва жасадларни осон кўмиб юбориш мумкин деб режа қилинди. Бундан ташқари, бу жой шаҳар марказидан етарлича узоқликда эди: қизиқувчан кўзлардан панада  ва шаҳарга бу ердан ҳеч қандай ўқ овозлари эшитилмасди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўлим корхонаси

    Бу шунчаки отиб ўлдириш эмасди. Бу ўлим конвеер лентаси эди. Бир неча соат давомида даҳшат билан бақираётган одамлар бошларининг орқа қисмига кетма-кет ўқ узилди. Фақат биринчи куннинг ўзидаёқ 20 мингдан ортиқ одам отиб ўлдирилди. Бу «ўлим корхонаси»даги ишлар бир нечта гуруҳлар томонидан немисча тартиб-интизом билан бажариларди. Бунда бир гуруҳ немислар қатлни ижро этиш учун масъул бўлса, иккинчи гуруҳ жасадларни тахлаш учун, учинчи гуруҳ қимматбаҳо буюмларни саралаш учун, тўртинчиси эса ўз «навбати»ни кутаётганларни қўриқлаш учун жавобгар эди. Бу гуруҳларнинг умумий номи «айнзац группа» деб аталарди.

    Даҳшатли Einsatzgruppen der Sicherheitspolizei

    Фашист Германияси қуролли кучлари таркибидаги «айнзац группа»лар айнан ўлим гуруҳлари сифатида яратилди. Босиб олинган ўлкаларда Вермахтга ҳамроҳлик қилган ушбу бўлинмалар ҳудудларни «кераксиз элементлардан тозалаш»да ишлатиларди. Америкалик тарихчи Тимоти Снайдернинг сўзларига кўра, оммавий қатлни ташкил қилиш ва амалга оширишда нафақат СД хавфсизлик хизмати ва СС вакилларини, балки оддий немис полициячилари, шунингдек, фуқаровий идора вакиллари, Вермахтнинг офицерлари ва оддий аскарлари ҳам иштирок этганини англаш жуда муҳимдир.

    Маҳаллий коллаборационистлар (немислар томонга ўтган аҳоли вакиллари) ҳам немисларни фаол қўллаб-қувватлади. Украиналик миллатчилар ҳам бу даҳшатли фожиаларда бевосита иштирок этди. Урушдан кейин бўлиб ўтган Нюрнберг судидан кейин халқ тилида «кичик Нюрнберг судлари» деб номланган бир қатор судлар бўлиб ўтди. Улар «айнзац группа»ларнинг фаолиятини алоҳида текширишга бағишланди. Баъзи қуролли бўлинма раҳбарлари ҳарбий жиноятчилар сифатида суд қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нюрнбергдаги судда айбдор деб топилган Курт Вернер 1941 йилдаги Бабий Яр қирғини ҳақида гапира туриб, бу ишларни амалга ошириш вақтида немис офицерлари жуда катта психологик муаммоларга учраганлари ҳақида «шикоят» қилди. Балки фашистлар ушбу жаллодларининг нозик асабларини сақлаб қолиш учун одамларни оммавий қирғин қилишнинг оддийроқ ва самаралироқ усулларини қидиргандир, шунинг учун ҳам Освенцимда асфиксия қилувчи кимёвий газлар билан тажрибалар ўтказилгандир.

    Тарихчи Тимоти Снайдер таъкидлаганидек, Бабий Яр Учинчи рейх раҳбарияти учун немисларнинг нималарга қодир эканини намойиш этишнинг ўзига хос усули бўлди: улар икки кун ичида Европанинг йирик шаҳарларидан биридаги яҳудий аҳолини деярли бутунлай қириб юборишга муваффақ бўлди. Аслида, немислар томонидан яҳудийларнинг йўқ қилиниши Освенцимнинг газ камераларида бошланмаганди. Фашистлар томониддан 1942 йилда бўлиб ўтган Ванзей конференциясида яҳудийлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинаётган пайтда немислар камида ярим миллионга яқин яҳудийни қириб ташлашга улгурган эди.

    Баби Ярдаги қирғинлар 30 сентябрдан кейин ҳам давом эттирилди. Қирғинлар энди унчалик катта масштабда бўлмаса-да, доимий равишда – Қизил Армия шаҳарни озод қилгунига қадар амалга оширилди. Баби Ярдан кейин бошқа катта шаҳарларда ҳам яҳудийларнинг қатлиомлари давом этди. Бироқ кейинчалик бу фожиаларнинг барчаси контцентрацион лагерларда содир бўлган даҳшатлар фонида ноҳақ унутилди. Масалан, Одесса ва Ригада содир этилган қатлиомлар, аммо булар энди умуман бошқа ҳикоялар...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    29.09.2020, 19:35   Изоҳ (0)   219319
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу даҳшатли воқеа» – БМТ бош котиби коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1 миллионга етганига муносабат билдирди

    29.09.2020, 18:43

    ЖССТ кам ва ўрта даромадли мамлакатларга коронавирус таҳлили учун 120 миллион дона тезкор тестлар етказиб берилишини маълум қилди

    29.09.2020, 14:13

    Расмий Ереван Озарбайжон Арманистондаги ҳарбий қисмга зарба берганини маълум қилди

    29.09.2020, 13:57

    Светлана Тихановская Литвада Франция президенти билан учрашди

    29.09.2020, 13:27

    Арманистонда 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркакларнинг мамлакатдан чиқиши тақиқланди

    29.09.2020, 13:12

    Озарбайжонда кўплаб ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар блокланди

    29.09.2020, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.