Футбол бўйича Франция чемпионатининг 4-турида ПСЖ 20 сентябрь, якшанба куни «Ницца» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Килиан Мбаппе пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Анхель ди Мария ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда парижликлар яна бир бор рақиб дарвозасига йўл топди. 66-дақиқада Маркиньос ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа Томас Тухель шогирдлари Франция чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Лига 1
4-тур баҳси
20 сентябрь, якшанба
«Ницца» — ПСЖ 0:3
Голлар: 0:1 – 38, пенальти Мбаппе, 0:2 – 45 Ди Мария, 0:3 – 66 Маркиньос.«Ницца»: Бенитес, Атал (Данилюк, 65), Пелмар, Данте, Камара, Ле-Мелу, Тюрам (Силвестр, 58), Рони Лопеш (Гессан, 73), Шнайдерлин, Лотомба (Ндое, 58), Гуири.
ПСЖ: Навас, Флоренци, Маркиньос, Баккер, Кимпембе (Дагба, 83), Гуйе (Эррера, 23), Дракслер, Ди Мария (Фадига, 79), Верратти, Икарди, Мбаппе (Сарабия, 79).
Огоҳлантиришлар: Верратти (43), Баккер (82), Шнайдерлин (88).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)